Kel, jonim
„Кел, жоним“ (шунчаки „Кел жоним“ ўлароқ ҳам ёзилади) — ўзбек хонандаси Равшан Собиров ижро этган қўшиқ. Дастлаб 2004-йил эълон қилинган[манба керак]. Қўшиқ сўзини Ҳусан Содиқов ёзган, куйини эса Собиров басталаган. Қўшиқ си минор тоналлигида ижро этилган[1].
| „Кел, жоним“ | |
|---|---|
| Равшан Собиров қўшиғи | |
| Чиқарилган санаси | 2004 |
| Жанр | поп |
| Давомийлиги | 3:48 |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Ҳусан Содиқов |
| Бастакор(лар) | Равшан Собиров |
| Клипи | |
| „Кел, жоним“ ЁуТубеда | |
„Кел, жоним“ қўшиғи Собиров репертурадидаги энг таниқли тароналарнинг биридир. Қўшиқ учун Бухоро шаҳрида клип суратга олинган. Клип кадрлари Масжиди Калон, Улуғбек мадрасаси, Абдуллахон тими, Болойи ҳовуз масжиди ҳамда Савва Морозов савдо уйи каби меъморий ёдгорликларда суратга олинган.
2013-йил „Кел, жоним“ қўшиғининг клуб мусиқаси жанридаги ремикси эълон қилинган. Ремикс Собировнинг „Сен билгин“ номли албомига киритилган[2].
Манбалар
- ↑ Атаев, Нодир „Аккорд зиналари“. Гитара чалишни ўрганамиз. Қаралди: 14-ноябр 2022-йил.
- ↑ „Сен билгин“. Спотифй. Қаралди: 14-ноябр 2022-йил.