Келдиҳаёт (русча: Келдихаят) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган[1].

Келдиҳаёт
русча: Келдихаят
Шаҳарча
39°05′25″Н 66°48′10″Э / 39.09028°Н 66.80278°Э / 39.09028; 66.80278
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Шаҳрисабз тумани
Қачондан бери шаҳарча 2009
Расмий тил(лар)и ўзбек
Вақт минтақаси УТC+5
Keldihayot ruscha: Келдихаят xaritada
Keldihayot ruscha: Келдихаят
Келдиҳаёт
русча: Келдихаят

Этимологияси

Келдиҳаёт шаҳарчасининг эски номи Керайит бўлиб, халқ оғзаки тилида ўзгаришга учраган ва ҳозирги номини олган. ХХ асрнинг 70-йилларидан қишлоқча Келдиҳаёт номи остида манбаларда учрайди. Бунинг сабаби эса Китоб туманидаги ҳудди шу номдаги (Керайит) номли қишлоқнинг мавжудлигида.

Лекин ўзбек тилидаги сўз ясаш қоидаларига кўра ҳар икки ҳудуд номи нотўғри шакллантирилган (кел+ҳайит, кел+ҳаёт).

Керайит сўзи асли туркий, мўғул қабилаларидан бири бўлган уруғ ҳисобланади. Қадимий халқларнинг уруғ номи шаҳарчага берилган, яъни аҳолининг этник таркиби инобатга олинган[2].

Ўхшаш номлар

Қашқадарё вилояти Китоб туманида ХХ асрнинг 70-йилларига қадар Керайит кейинчалик эса Келҳайит номи билан атала бошланган қишлоқ мавжуд.

Таркиби

Келдиҳаёт шаҳарчасида 24-сонли мактаб, 3 та қабристон, метан қуйиш шахобчалари ва дўконлар фаолият юритади. Шаҳарча ҳудудида иккита маҳалла мавжуд, булар: Равот ва Оқдарё маҳалла фуқаролар йиғини. Оқдарё маҳалласининг бир қисми қўшни шаҳарчанинг таркибига киради. Шаҳарчага энг яқин ҳудудлар жанубдан Сайилла ва Оқадарё; шимолдан Хўжахуросон ва Шаматан; ғарбдан Янгибоғ, Сарой ва Кулобод аҳоли яшаш пунктлари ҳисобланади. Шаҳарча яқинидаги ҳудудларнинг катта қисми ҳали ўзлаштирилмаган.

Шаҳарча ҳудудида Гаровчашма номли ариқ оқиб ўтади.

Келдиҳаёт шаҳарчасига энг яқин магистрал йўл М-39 автомобил йўли ҳисобланади.

Табиати

Келдиҳаёт шаҳарчасининг иқлими юмшоқ ва мўтадил. Қиш фасли юмшоқ ва унчалик совуқ эмас, кечалари салқин бўлади. Ёзи одатда жуда иссиқ ва ҳатто тунда ҳам ҳаво ҳарорати юқори бўлади.

Аҳолиси

Аҳолисининг, асосий қисмини ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва бошқалар миллат вакилларини ташкил қилади

Манбалар