Келечи Иҳеаначо (инглизча: Келечи Промисе Иҳеаначо;) – нигериялик футболчи, "Леиcестер Cитй Ф.C." ва Нигерия миллий футбол терма жамоаси ҳужумчиси.

Келечи Иҳеаначо
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Келечи Иҳеаначо
Таваллуд санаси 1996-йил 3-октябр (1996-10-03) (30 ёш)
Таваллуд жойи Оwерри, Нигерия, Nigeriya bayrogʻi
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ispaniya bayrogʻi Севилла ФC
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2014-2015 Angliya bayrogʻi Манчестер Cитй Ф.C.
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014-2017
2017-2024
2024-
Angliya bayrogʻi Манчестер Cитй Ф.C.
Angliya bayrogʻi Леиcестер Cитй Ф.C.
Ispaniya bayrogʻi Севилла ФC
46
160
0
(12
30
0)
Миллий терма жамоа
2015- Nigeriya bayrogʻi Нигерия (47 (13))
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
Спорт мукофотлари
Африcа Cуп оф Натионс
Кумуш 2023 Африcа Cуп оф Натионс

Карераси

Келечи Нигерия футбол мактаби Тайво Академияси битирувчиси.

Манчестер Cитй Ф. C.

2014-йилнинг январида у Англиянинг "Манчестер Cитй Ф.C." клуби билан шартнома имзолаган. У 2015-йилнинг 29-август куни АПЛ 4-турида "Wатфорд Фоотбалл Cлуб" га қарши ўйинда катталар жамоаси сафида дебют қилган. У клубдаги илк голини 2015-йилнинг 12-сентабр куни чемпионатнинг 5-турида „Кристал Пелас“ га қарши ўйинда урган[1]. 2016-йилнинг 30-январида ёш ҳужумчи Англия кубоги доирасидаги ўйинда "Астон Вилла Ф.C." га қарши ўйинда хет-трик қайд этган.

„Шаҳарликлар“ учун 64 та ўйинда у бутун фаолияти давомида 21 та гол урган.

Леиcестер Cитй Ф. C.

2017-йил 3-августда у "Леиcестер Cитй Ф.C." га кўчиб ўтган. Футболчи билан шартнома беш йиллик муддатга тузилган. Шартноманинг молиявий шартлари ошкор этилмаган, бироқ аввалроқ инглиз ОАВлари трансфер суммаси 25 миллион фунт (тахминан 27,9 миллион евро) бўлишини хабар қилган эди. 2017-2018-йилги мавсумда у чемпионатда 21 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган[2].

Терма жамоадаги фаолияти

2013-йилда ёш футболчи ФИФА У-17 Жаҳон чемпионати 2013 да иштирок этган. У турнирдаги барча ўйинларни ўтказган ва унинг жамоаси жаҳон чемпиони унвонига эришган[3]. Мексикаликлар билан дебют учрашувида Келечи тўртта гол урган[4]. Шунингдек, у эронликларга гол урган ва Мексика терма жамоасига қарши финал учрашувида ҳам гол урган[5][6]. У „Олтин тўп“ ва „Кумуш буца“ни қўлга киритган[7].

У Нигерия миллий футбол терма жамоасидаги дебютини 2015-йилнинг 13-ноябр куни ФИФА Жаҳон чемпионати 2018 саралашида Свазиленд термасига қарши ўйинда ўтказган. Учрашув голсиз дуранг билан якунланган[8]. 2016-йилнинг 27-май куни у терма жамоадаги илк голини урган.

Ютуқлари

Жамоа

Манчестер Cитй Ф. C.

  • Футбол Лигаси кубоги соҳиби: 2015/16

Леиcестер Cитй Ф. C.

Нигерия терма жамоаси

Шахсий

Манбалар

  1. ↑ „Перформанcе дата 15/16“. 2015-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Сезон 2017/2018“.
  3. ↑ „ЧМ-2013 (У-17). Финал. Мексика уступила Нигерии“. 2013-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-ноябр.
  4. ↑ „Матч репорт“. 2013-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-ноябр.
  5. ↑ „Матч репорт“. 2013-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-ноябр.
  6. ↑ „Матч репорт“. 2013-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-ноябр.
  7. ↑ „Келечи Иҳеаначо wинс 2013 Фифа У17 Wорлд Cуп Голден Балл“. 2013-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-ноябр.
  8. ↑ „Свазиленд – Нигерия 0:0“. 2015-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган.

Ҳаволалар

  • Профил Лестер Сити ФC расмий сайтида(ингл.)
  • Премер-лиганинг расмий сайтидаги профил(ингл.)