Keles (daryo)
Келес (қозоқча: Келес Келес) — Қозоғистоннинг Жан. Қозоғистон вилояти ва Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги дарё. Сирдарёнинг ўнг ирмоғи. Узунлиги 241 км, ҳавзаси майд. 3310 км². Қоржонтов тизмасидан бошланувчи Жузумдук ва Жегерген сойларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Қоплонбек қишлоғидан қуйироқда жуда саёзланиб қолади. Ҳавзаси паст тоғларда бўлганидан у қадар серсув эмас, дарёнинг текисликка чиқиш жойида (Горний қишлоғи ёнида) ўртача йиллик сув сарфи 5.72 м³/сек. Қор-ёмғир сувларидан тўйинади. Суви февралдан кўпая бошлайди, апрелда энг кўп, августда энг кам бўлади. К.нинг Уя, Қоржон, Оқпарак ва Кўпак каби ирмоклари бор.[1]
| Келес (дарё) | |
|---|---|
| |
| Давлат | |
Манбалар
| Дарё ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |