Kelime muzeyi
Келиме музейи (Турк тилида: Келиме Мüзеси; таржимаси: Сўз музейи) — Анқарада ташкил этилган тил музейидир. Музей ёзувчи Şэрмин Яşар томонидан болалар ва ёшларга турк тилидаги сўзлар, мақол ва ибораларнинг маъносини ўргатиш мақсадида ташкил этилган. Музей очилиши 2022-йил 26 сентябр куни Туркияда нишонланиб келинадиган Тил куни муносабати билан амалга оширилган. Музей Алтıндаğ туманидаги Анқара Қалъаси ёнидаги Анадолу сивилизациялари музейи рўпарасида жойлашган. Музейда: санъат, визуал дизайн, шунингдек, ҳиссиётлар билан боғлиқ кўргазмалар ва инсталляциялар мавжуд. Пастки қаватда сўзнинг илдизлари, кириш қисмида сўзлар ва юқори қаватда жумлалар билан боғлиқ декорациялар жамланмаси ўрнатилган. Музейга Мустафа Кемал Ататüркнинг дигитал ҳайкали ҳамда портрети ҳам қўйилган[1].
| Келиме музейи | |
|---|---|
| Умумий маълумот | |
| Манзили | Улус, Алтıндаğ, Анқара |
| Мамлакат |
|
| Мижоз | Şэрмин Яşар |
| Баландлиги | |
| Тип | Тил музейи |
Машҳур турк тарихчиси Илбер Ортайлı инсонларни музейга боришга даъват этиб, қуйидаги фикрларни айтиб ўтган:
Ота-оналар, болаларингиз ўқишни ўрганмаётганига хафа бўлманглар, айб сизларда эмас, аксинча Миллий таълим вазирлигидадир. Ҳарфларни ўқиш, ёзишни ўргатиш учун ғалати бир тизим яратилган ва бу бир неча йиллардан буён давом этиб келяпти. Бу ишни қилганлар Турк тилини билмайдилар. Турк тилини билиш ҳамда алифбосини қадрлаш учун тил, тарих ва маданият борасида чуқур билим соҳиби бўлиш керак[2].
Музей фаолияти
Музейнинг энг пастки қаватида сўзларнинг илдизлари, кириш қисмида сўзлар, энг юқори қаватда эса жумлалардан ташкил этилган декорациялар қўйилган. Музей кириш қисми ва биринчи қаватини боғловчи зиналарнинг орасида туркча, уйғурча, кўк турк ва араб ҳарфларидан иборат ойналар ва қандил мавжуд. Кўплаб санъаткорларнинг расм ва инсталляциялари тайёрланган бу музейда эронлик санъат устаси томонидан Мустафа Кемал Ататüркнинг суратларидан тайёрланган дигитал ҳайкали ўрнатилган.
Музейга кириш давомида меҳмонлар „Ҳоş гелдиниз“, „Сефалар гетирдиниз“, „Не ийи эттиниз де гелдиниз“, „Аман эфендим гöзüмüз ёлларда калдı“, „Ҳанги рüзгар аттı сизи бурая?“, „Нерелердейдиниз?“ сўзлари билан кутиб олинар экан, чиқиш қисмида „Ҳоşçа калıн“, „Аллаҳ’а ıсмарладıк“, „Йине беклериз“, „Ёлунуз аçıк олсун“, „Арайı аçмаялıм“, „Öзлетмейин кендинизи“ сўзлари билан кузатиб қўйилади.
Келиме музейи бозор кунларидан ташқари соат 10:00 билан 17:00 вақтлари орасида оммага очиқ бўлади.
Манбалар
- ↑ „Тüркие'нин илк "Келиме Мüзеси" зияретçилерини беклиёр“. 26 эйлüл 2022да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тüркие'нин илк 'Келиме Мüзеси' аçıлдı“ (тр). www.нтв.cом.тр. Қаралди: 2023-йил 8-август.