Kelin salom
Келин салом — никоҳ тўйи маросимларидан. Келин салом туркий ва бошқа халқларда турли шаклларда учрайди. Келин тушган куннинг эртасига эрталаб куёвнинг ота-онаси ва яқинларига ҳурмат юзасидан ўтказилади. Маҳалланинг дастурхончиси ёки К.с.ни бошқарувчи келинни ясантириб, юзига парда ёпган ҳолда ҳовлига олиб чиқади, қизиқ гаплар, ҳикматли сўзлар, байтлар билан келин ёнига келувчиларга мурожаат қилган. Келин жим турганча гап кимга қаратилган бўлса, ўшанга қараб таъзим қилган. Баланд овоз билан биринчи бўлиб, қайнота, сўнг қайнона номини айтиб К.с. дейди. К.с. куёв ота-онасидан бошланиб, оиладаги энг кичик болаларгача, қўниқўшниларга ҳам бағишланган.
Келин таъзим билан эгилиб қайнота ва қайнонасига салом қилади, улар салом жавобини бериб, келиннинг бошига кўрмана қўядилар. Сўнг куёвнинг акаукалари қариндош ва яқинлари навбат билан келиб, дастурхончи қўлига кўрмана (одатда пул, мато, рўмол ва б.) берадилар. Дастурхончи уларга келин номидан турли совғалар (кийимлик, рўмол, белбоғ ва б.) топширади (яна. қ. Беточар).
Адабиёт
- Бўриев О., Шоймардонов И., Насриддинов К,., Ўзбек оиласи тарихидан, Т., 1995.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |