Kelinoy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Келиной – халқ достони; шу номдаги лиро-эпик достонлар туркуми. ХИХ—ХХ асрларда яратилган. Сурхондарё ва Қашқадарёда, шунингдек, Тожикистон ва Туркманистоннинг жанубий ҳудудларида яшовчи ўзбеклар ўртасида кенг тарқалган. Дастлаб нақл, ривоят ва термалар сифатида (кичик эпик ва хаётий воқеалар асосида) юзага келган. Кейинчалик яхлит ва мустақил сюжетли достон шаклида куйланган. „Келиной“нинг бир неча тарихий даврларга хос вариант ва версиялари бор. Умир бахшининг „Келиной“, Қодир Раҳим ўғлининг „Машарой-Норғулой“, Ражаб бахши ва Бури бохшмларнинг „Иззатой“ каби „Келиной“ достони вариантларида бош қаҳрамон (Ке-линой)нинг гўзаллиги, ақл-идроки таърифланиб, тенгсиз никоҳ, баъзи салбий урф-одатлар қораланган. Кейинчалик Тош Чоршанба ўғли, Умир бахши, Мамадрайим бахши (1889—1970), Ҳазратқул Худойберди ўғли, Чори Хўжамберди ўғли, Зоҳир Қўчқор ўғли ва б. бахшилар яратган „Ойша“, „Тошгул“, „Ойтошгул“, „Хонсулув“, „Ойсиҳат“ ва „Келиной“ туркумидаги бошқа достонларда хотин-қизлар эрки ва халқ озодлиги масалалари илгари сурилган. „Келиной“ туркумида ҳозирги ҳам достонлар яратилмоқда ва ижро этилмоқса. Ад.: Келиной, Т., 1962.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |