Келлй Силдару (талаффузи: Келли Силдару; 17-феврал 2002-йил, Таллин) – эстониялик фристайл спортчиси (ҳафпайп (ҳалф-пипе), слоупстайл, биг-эйр ва суперпайп йўналишларига ихтисослашган), ҳафпайп бўйича 2019-йилги жаҳон чемпиони, слоупстайл бўйича 4 карра Х-Гамес ғолиби. Слоупстайл бўйича 2020-йилги ўсмирлар қишки Олимпия ўйинлари чемпиони. Слоупстайл бўйича 2022-йилги Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори.

Келлй Силдару
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Estoniya bayrogʻi Эстония
Таваллуд санаси 2002-йил 17-феврал (2002-02-17) (24 ёш)
Таллин, Эстония
Фаолият йиллари 2013-йилдан
Бўйи 170 см
Спорт
Мамлакат Estoniya bayrogʻi Эстония
Қайси спорт фристайл
Келлй Силдару, 2020-йил
Келлй Силдару, 2020-йил

Фаолияти

2017-йил январ ойида қишки Жаҳон экстремал ўйинларида слоупстайл бўйича иккинчи олтин медалини (ўсмирлар орасида) қўлга киритади[1]. 2018-йилги қишки Олимпия ўйинларида Эстония шарафини ҳимоя қилиши керак бўлган, бироқ тиззасидан олган жароҳати туфайли мусобақани ўтказиб юборишга мажбур бўлади[2]. 2019-йилда фристайл ва сноуборд бўйича жаҳон чемпионатида Силдару ўзининг илк олтин медалини ҳафпайпда қўлга киритади[3]. Ўз ватанида 2019-йилда Эстониянинг энг яхши спортчиси деб топилган[4]. 2020-йил 18-январда Лозаннада ўтказилган қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларида слоупстайл бўйича 93,75 балл тўплаган ҳолда олтин медални қўлга киритган[5][6]. Ўша йили қишки Жаҳон экстремал ўйинларида у суперпайп ва слоупстайл йўналишларида иккита олтин медални қўлга киритади[7][8]. 2022-йилда қишки Бутунжаҳон экстремал ўйинларида суперпайп йўналиши бўйича олтин медални қўлга киритади[9].

2022-йилги қишки Олимпия ўйинлари

Олимпия ўйинлари очилишида Силдару Мартин Ҳимма билан бирга Эстония терма жамоасининг байроқдори этиб танланган[10][11] ва мусобақа ёпилишда ҳам байроқдор бўлган[12]. Силдару биг-эйр мусобақасининг финалига чиқа олмайди, саралашда жами 125,50 балл тўплаган ҳолда ўн еттинчи ўринни эгаллайди[13]. 15-феврал куни слоупстайлда 82,06 балл тўплаган ҳолда бронза медали соҳибасига айланади[14][15][16]. 18-феврал куни ҳафпайп мусобақасининг финалида 87 балл тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни эгаллайди[17].

Натижалари

Ўрни Санаси Ўтказилган жойи Йўналиши Ғолиб
3rd 2022- йил 15- феврал Xitoy Пекин слоупстайл —
Ўрни Санаси Ўтказилган жойи Йўналиши Ғолиб
1st 2020-йил 18 январ Shveysariya Лозанна слоупстайл —

Жаҳон чемпионати

Ўрни Сана Манзил Кўриниш Ғолиб
1st 2019-йил 9 феврал Amerika Qoʻshma Shtatlari Парк Cитий Хафпайп —

Қишки Х-Гамес

  • 9 медал: 6 олтин, 2 кумуш, 1 бронза
Йил
Ёш Слопупстайл Суперпайп Биг-эйр
2016 13 олтин — —
2017 14 олтин — кумуш
2018 15 жароҳати туфайли ўтказиб юборган
2019 16 олтин кумуш бронза
2020 17 олтин олтин —
2022 19 — олтин —

Мукофотлари

  • 5 марта Эстониянинг энг яхши ёш спортчиси (2016[18], 2017, 2018[19], 2019[20], 2020[21]).
  • 2 марта Эстонияда йилнинг энг яхши спортчиси (2019[20], 2022[22]).
  • АҚШ спорт академиясига кўра йилнинг энг яхши спортчиси (2019)[23].

Давлат мукофотлари

Оиласи

  • Тõнис Силдару Силдарунинг отаси ва мураббийи[25]
  • Укаси Ҳенрй Силдару фристайл, слоупстайл бўйича 2019-йилда Эстония чемпиони[26][27]

Спортдан ташқаридаги фаолияти

2022-йил 20-майда Силдару Дреам Гап томонидан унинг кўринишида ясаладиган Барбиэ қўғирчоғи лойиҳасининг Эстониядаги биринчи вакили бўлганлиги маълум бўлади[28][29].

Манбалар

  1. ↑ „ВИДЕО: Келли Сильдару завоевала золотую медаль на Всемирных экстремальных играх в США“. рус.эрр.ээ. 2021-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  2. ↑ „Сильдару: я еще очень молода, у меня много Олимпиад впереди“. рус.эрр.ээ. 2020-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  3. ↑ „Келли Сильдару стала чемпионкой мира в хафпайпе“. рус.эрр.ээ. 2019-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  4. ↑ „ФОТО: Келли Сильдару и Магнус Кирт - лучшие спортсмены Эстонии 2019 года!“. делфи. 2021-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  5. ↑ „Келли Сильдару выиграла золото юношеских Олимпийских игр!“. делфи. 2021-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-январ.
  6. ↑ „Келли Сильдару выиграла золото на юношеских Олимпийских играх“. постимеэс. 2020-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-январ.
  7. ↑ „Келли Сильдару выиграла золото в хафпайпе на Х-Гамес в Аспене“. рус.эрр.ээ. 2020-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-январ.
  8. ↑ „Эстонка Келли Сильдару завоевала золото в слоупстайле на Х-Гамес“. делфи. 2020-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-январ.
  9. ↑ „Wомен'с Ски СуперПипе 2022“ (эн). хгамес.cом. 2022-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-феврал.
  10. ↑ „Флаг Эстонии на Олимпиаде в Пекине будут нести Мартин Химма и Келли Сильдару“. постимеэс. 2022-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-феврал.
  11. ↑ „На открытии Олимпиады флаг Эстонии понесут Келли Сильдару и Мартин Химма“. рус.эрр.ээ. 2022-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-феврал.
  12. ↑ „Келлй Силдару каннаб Ээсти липпу ка Пекинги олüмпиа лõпуцеремоониал“ (эт). спорт.эрр.ээ. 2022-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-феврал.
  13. ↑ „Келли Сильдару заняла на Олимпиаде 17-е место в биг-эйре“. рус.эрр.ээ (2022-йил 7-феврал). 2022-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-феврал.
  14. ↑ „Келли Сильдару выиграла олимпийскую бронзу в слоупстайле“. рус.эрр.ээ. 2022-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-феврал.
  15. ↑ „Келли Сильдару принесла Эстонии бронзовую медаль Олимпиады“. делфи. 2022-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-феврал.
  16. ↑ „Келли Силдару выиграла олимпийскую бронзу“. постимеэс. 2022-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-феврал.
  17. ↑ „Келли Сильдару осталась без олимпийской медали в соревнованиях по хафпайпу“. рус.эрр.ээ. 2022-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-феврал.
  18. ↑ „Галерея: в Эстонии выбрали лучших спортсменов 2016 года“. постимеэс. 2021-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  19. ↑ „Лучшими спортсменами Эстонии стали Саскиа Алусалу и Магнус Кирт“. рус.эрр.ээ. 2019-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  20. ↑ 20,0 20,1 „Лучшими спортсменами Эстонии стали Магнус Кирт и Келли Сильдару“. рус.эрр.ээ. 2020-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  21. ↑ „Лучшими спортсменами Эстонии стали Отт Тянак и Мартин Ярвеоя, лучшим тренером – Анна Леванди“. рус.эрр.ээ. 2021-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-январ.
  22. ↑ „Лучшими спортсменами Эстонии в 2022 году стали Келли Сильдару и Янек Ыйглане“. рус.эрр.ээ. 2022-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-декабр.
  23. ↑ „Келли Сильдару стала лучшей спортсменкой года по версии Академии спорта США“. эрр.ээ. 2020-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  24. ↑ „148 ИНИМЕСТ ⟩ Немад саавад тäнаву пресидент Алар Кариселт теэнетемäрги“ (эт). постимеэс. 2022-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-феврал.
  25. ↑ „Келли Сильдару отказалась от приглашения на президентский прием“. делфи. 2016-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  26. ↑ „12-летний школьник выиграл чемпионат Эстонии среди взрослых“. делфи. 2021-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  27. ↑ „Концерн Ээсти Меэдиа станет спонсором Келли Сильдару и Союза лыжного спорта Эстонии“. постимеэс. 2017-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  28. ↑ „ФОТО: производитель Барбиэ представил куклу, моделью для которой стала Келли Сильдару“. рус.эрр.ээ. Қаралди: 2022-йил 25-май.
  29. ↑ „Келли Сильдару стала первой эстонской моделью для куклы Барби“. рус.эрр.ээ. 2022-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-май.