Келтирма тупроқлар, ювиб келтирилган тупроқлар — қия, нишаб ерлар этагида, сой ва йирик жарликлар тубила тўпланиб ҳосил бўлган тупроқлар. Суғориш, атмосфера ёғинлари ва эриган қор сувлари нишаб ерлардан устки қатламдаги унумдор тупроқларни ювиб, сув оқими тезлиги суслашадиган этакларга қадар оқизиб кетади. К.т.нинг ранги тўқ бўлиб, чиринди, азот, фосфор, калий ва б. Озиқ элементларига бой. Уларнинг унумдор қатлами (гумусли горизонт) текисликдаги ерларникига нисбатан қалинроқ. Улардан юқорироқса жойлашган ювилган тупроқларга Караганда гранулометрик таркиби оғирроқ, карбонатли катламнинг устки қисми сернам. Аммонификацияловчи, спора ҳосил қилувчи ва б. бактерияларга бой.

Экинлар К.т.да яхши усади. К.т.нинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун суғориш ва ўғит меъёрларини табақалаштириб (ювилган тупроқларга нисбатан кам миқдорда сув ва ўғит) бериш керак.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил