Kemerovo
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кемерово (1925-32 йилларда Шчегловск) — Россия Федерациясидаги шаҳар, Кемерово вилояти маркази, Искитим дарёсининг Том дарёсига қуйилиш ерида, Том дарёсидаги пристан. Транспорт йўллари тугуни. Юрга стансияси орқали ТрансСибир магистрали билан боғланган. Кузбасс кўмир ҳавзасининг маркази. Аҳолиси 500 минг киши. Кимё ("Химпром", "Азот" ва бошқа ишлаб чиқариш бирлашмалари), машинасозлик (кимё машинасозлиги, электротехника, электр двигателлари, "Кузбасселектромотор", "Строммашина" заводлари), енгил, озиқовқат, мебел ва қурилиш материаллари саноати корхоналари бор. 5 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 3 театр, ўлкашунослик, тасвирий санъат музейлари мавжуд. Кемерово 1918 йил Шчеглово (1720 йилда асос солинган) ва Кемерово (1863 йилда асос солинган) қишлоқларидан вужудга келган. Кемерово атрофидан тошкўмир қазиб олинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |