Kemiruvchilar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кемирувчилар (Родентиа) — сут эмизувчилар синфига мансуб ҳайвонлар туркуми. 1600, баъзи маълумотларга кўра 2000 га яқин тури маълум. Танаси ғўласимон, уз. 5-130 см. Кўпчилик К.нинг оёғида ер кавлашга мослашган тирноқлари бор. Боши узунчоқ, тепаси ясси. Кўзи туртиб чиққан, баъзиларида эса ривожланмаган (мас, кўрсичқонларда). Лабида қилсимон мўйлови бор. Қозиқ тишлари кўриниб туради. Баъзи К. (нутрия, ондатра ва бошқалар)нинг мўйнаси саноат аҳамиятига эга. К.нинг кўпчилиги қишлоқ хўжалиги зараркунандасидир. Ўрта Осиёда учрайдиган энг йирик К.: жайра (Ҳйстрихҳирсу тиростус Вг.); сариқ юмронқозиқ (Cителлус фалвус охианус Тҳорнс.) — беда экинига, даладаги ғаллага, токзорларга, мевали боғларга зарар келтиради ва ўлат касаллигини тарқатади. Териси қадрланади. Ўрта Осиёнинг текислик қисмида тарқалган. Танаси 30 см ча; ранги қумсимон сариққорамтир аралаш. Даштларда яшайди. Мавсумда бир марта кўпайиб, 6—8 бола туғади; қадимги юмронқозиқ (Cителлус релеcтус Касчк.) — қир-адирлардаги буғдой, арпа экинларини шикастлайди. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг тоғли ҳудудларида тарқалган. Танаси 22 см ча; 4 тагача бола туғади; Туркистон олмахони (Дйромус нитедула ангелус Тҳорнс.) — ўрик ва бошқа мевали дарахтларга зарар келтиради. Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг тоғли ҳудудларида тарқалган. Танаси 10 см ча. Мавсумда 1—3-марта 2—6 тадан бола туғади; кичик қўшоёқ (Аллаcтага элатер Зичт.) ғалла ва бошқа экинларни зарарлайди. Ўрта Осиё, Жанубий ва Марказий Қозоғистон ва бошқа жойларда тарқалган. Катталиги 9,5—11,5 см. Орқа оёқлари олдингисидан анчагина узун. Чўл ва яримчўлларда яшайди. Тунда фаол; кузда уйқуга киради. Йилда уч марта урчийди; Туркистон каламуши (Раттус туркестаниcус сатун) — Ўрта Осиё ва Қозоғистонда тарқалган. Омбор маҳсулотларига зарар келтиради; ўлат касаллигини тарқатиши мумкин. Танаси 20 см ча. Усти қўнғиркулранг, қорин томони сарғиш-оқ. Йилда бир неча марта урчиб, 8—10 бола туғади; пластинка тишли каламуш (Wесокиаиндиcа Грай.) — беда, ғалла, шоли, буғдой, маккажўхори, полиз экинлари, баъзан ғўза ҳамда дарахтларни шикастлайди. Ўзбекистоннинг жан. қисми, Туркманистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Кулрангдан малла тусгача. Аҳоли пунктларига яқин ерларда, ариқ ва дарё қирғоқларида тарқалган. Тўда бўлиб яшайди; Север со в сичқони (Мусмусcулус севертрови Касчк.) — уй зараркунандаси. Озиқ-овқат маҳсулотлари, тери, китобларга зарар келтиради. Танаси 9—10 см. Усти қўнғир кулранг, қорин қисми оқ; кўрсичқонлар (Эллобиус талпинус Палл.) — беда ва бошқа экинларни зарарлайди. Ўрта Осиё, Қозоғистон, Закавказе ва бошқа ҳудудларда тарқалган. Танаси 9—12 см. Усти сарғиш жигарранг, баъзан қўнғир. Ўсимлик қоплами қалин жойларда тарқалган. Ер остида яшайди. Қишки уйқуга кирмайди. Мавсумда 3-марта урчийди; жамоатчи дала сичқон (Микротус соcиалис Палл.) — баъзан буғдой, арпа, картошкани шикастлайди. Жанубий Қозоғистондаги тоғ олди ерлари ҳамда тоғларда, Қирғизистон, Жанубий Туркманистон ва бошқа ерларда учрайди. Катталиги 9—11 см; сарғимтир қўнгир, қорин томони оқ. Эверсман қумсичқони ёки қизилдум қумсичқон (Палласиомйс эрйтҳроурус ссп. эверсманни Багд.) — Ўрта Осиёдаги хавфли кемирувчи зараркунандалардан, ғўза, буғдой, полиз экинларини зарарлайди. Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг баъзи ҳудудларида тарқалган. Танаси 15 см ча. Усти кулранг-сарғиш, қорин томони оқ. Йил бўйи фаол ҳаёт кечиради. Йилига 3—4-марта урчийди; катта қумсичқон (Рҳомбомйс опимус Зичт.) — суғориш каналлари қирғоқларини, яйлов ва бошқаларни шикастлайди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон чўлларида тарқалган. Танаси 17—20 см. Усти малла сарғиш, қорин томони оқиш. Тўда бўлиб яшайди; қишки уйқуга кирмайди. Кундузи фаол.
Кураш чоралари: механик ва физик ҳимоя усулларини қўллаш (яна қаранг Омбор зараркунандалари).
Адабиёт
- Яхонтов В. В., Вредители селскохозяйственних растений и продуктов Средней Азии и борба с ними, Т., 1953;
- Никифоров Н. И., Мери борби с гризунами, М., 1987.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |