Кемпинг (инг . cампинг) — автомашиналарда саёҳат қилувчилар учун чодирли ёки енгил типда қурилган уйлари ва автомобиллар турадиган жойлари (бевосита чодирлар олдида ёки умумий майдончада) бор ёзги оромгоҳ. К.да ётоқхона (2—4 кишига), ошхона, душхона, ювиниш хоналари, рўзғор буюмларини ижарага берадиган жой, автомобилларни ювиш жойи ва б. бўлади. Баъзан К. спорт ва рақс тушиш майдончалари, кино зали, алоқа бўлими ва дўконларни ўз ичига олади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил