Кеннет Нлата Сема (1993-йил 30-сентябрда туғилган) — швециялик профессионал футболчи, ЭФЛ чемпионатининг " Уотфорд „ клуби ва Швеция терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Кен Сема
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Кеннетҳ Нлата Сема[1]
Таваллуд санаси 1993-йил 30-сентябр (1993-09-30) (33 ёш)
Таваллуд жойи Норркöпинг, Швеция
Бўйи 1.80 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Wатфорд
Рақами 12
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000-2013 ИФК Норркöпинг
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013 ИФК Норркöпинг 0 (0)
2013 → ИФ Сйлвиа (Ижара) 22 (4)
2014-2015 Лжунгскиле СК 60 (11)
2016-2018 Öстерсундс ФК 58 (8)
2018- Wатфорд 72 (6)
2019-2020 → Удинесе (Ижара) 32 (2)
Миллий терма жамоа
2016 Сжвеция Олимпия жамоаси 4 (1)
2017- Швеция 13 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 29-март учун)

Клубдаги фаолияти

Илк фаолияти

Сема 2013-йилда 19 ёшида Норркöпинг ИФК асосий жамоасига кўтарилган. Бироқ, у бутун мавсумни ИФ Силвиада[2] ижарада ўтказган ва мавсум охирида ижара муддати тугаганидан кейин шартномасини узайтирмаган[3]. 2014-йилда у иккинчи даражали Лжунгскиле СК жамоаси билан шартнома имзолаган[4].

Öстерсундс ФК

2016-йил январ ойида Сема Аллсвенскандаги Öстерсундс ФК билан шартнома имзолаган[5]. У ерда у ўзининг катта муваффақиятига эришган. Сема Öстерсунд билан 2016-17-йилги Свенска кубогини қўлга киритиб, финалдаги тўртта голидан учтасига ассистентлик қилган[6]. Кейинчалик 2017-18 УЭФА Европа Лигаси мусобақасида катта рол ўйнаган. 2018-йилнинг 22-февралида Сема 32-турда “Арсенал" га қарши ўйинда (2:1) гол урган. Шунга қарамай, „Öстерсунд“ умумий ҳисобда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, Европа Лигасидан чиқиб кетган[7].

Уотфорд

2018-йил 4-июл куни Öстерсундс ФК раҳбари Даниэл Киндберг Сема Премер-лиганинг " Уотфорд " клуби билан беш йиллик шартнома имзолашга яқин эканлигини маълум қилинган[8]. Эртаси куни „Уотфорд“ шартномани тасдиқлаган[9]

Удинезе ижара

2019-йилнинг 22-август куни "Удинезе Калсио" Семани „ Уотфорд“дан бир мавсумга ижарага олган[10]. У 2019-йилнинг 25-августида "Милан"га қарши ўйинда (1:0) „Удинезе“ сафида А Серияда дебют қилган[11].

Халқаро фаолияти

2016-йилда Сема Бразилияда ўйнаган Швеция олимпия терма жамоасининг аъзоси бўлган ва ўзининг биринчи У23 голини Жанубий Корея Олимпиада жамоасига қарши ўйинда урган. 2017-йил январ ойида у Швеция катталар жамоаси сафида Словакия устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўртоқлик учрашувида дебют қилган[12].

Сема 2017-йилнинг ноябрида Италияга қарши ўтказилган икки ўйин плей-оффида захира ўриндиғида қолган, бунда Швеция ғалаба қозонган ва шу сабабли 2018-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига йўлланма олган. Жаҳон чемпионатидан олдин Швеция терма жамоасининг қолган аъзолари билан реклама роликларида суратга тушганига қарамай, Сема охир-оқибат Жаҳон чемпионати таркибидан четда қолган[13][14].

Сема халқаро миқёсдаги дебютини УЭФА Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Фарер ороллари миллий футбол жамоасига қарши ўтказган ва Швеция 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган[15].

Шахсий ҳаёт

Сема Швецияда туғилган. Унинг ота онаси конголик. Унинг укаси Маиc Сема ҳам футболчи[16].

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Дивизион Лига Мамлакат кубоги Лига кубоги Қитъа Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
ИФК Норркöпинг 2013 Аллсвенскан 0 0 0 0 — — 0 0
ИФ Сйлвиа (Ижара) 2013 Дивисион 1 Сöдра 22 4 0 0 — — 22 4
Лжунгскиле СК 2014 Супереттан 30 7 6 0 — — 36 7
2015 Супереттан 30 4 4 3 — — 34 7
Жами 60 11 10 3 — 0 0 70 14
Öстерсундс ФК 2016 Аллсвенскан 23 4 3 0 — 0 0 26 4
2017 Аллсвенскан 24 4 5 0 — 13 1 42 5
2018 Аллсвенскан 11 0 0 0 — 0 0 11 0
Жами 58 8 8 0 — 13 1 79 9
Wатфорд 2018-19 Премиэр Леагуэ 17 1 2 0 2 0 — 21 1
2019-20 Премиэр Леагуэ 0 0 0 0 0 0 — 0 0
2020-21 Чампионшип 41 5 1 0 1 1 — 43 6
2021-22 Премиэр Леагуэ 7 0 0 0 2 0 — 9 0
Жами 65 6 3 0 5 1 — 73 7
Удинесе (Ижара) 2019-20 Сериэ А 32 2 1 0 — 0 0 33 2
Карерада жами 237 31 22 3 5 1 13 1 277 36

Халқаро

Миллий терма жамоа Йил Ўйин Гол
Швеция 2017 1 0
2018 5 0
2019 1 0
2020 2 0
2021 4 0
Жами 13 0

Ютуқлар

Öстерсунд

  • Свенска Купен : 2016-17

Манбалар

  1. ↑ „Cомуниcато Уффиcиале Н. 216“ [Оффиcиал Пресс Релеасе Но. 216]. Лега Сериэ А (2020-йил 10-март). 2021-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-июл.
  2. ↑ Стрåҳле. „Нио ИФК-спеларе и Сйлвиас трупп“ (2013-йил 3-апрел).
  3. ↑ „Сема ом ноббен: "Кларт жаг вар сур"“.
  4. ↑ „Сема оч Бжöрлунд клара“. 2014-йил 12-майда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „Кен Сема бекрäфтар öвергåнген тилл ÖФК: "Жаг äр клар"“ (2016-йил 5-январ).
  6. ↑ „Öстерсунд ванн Свенска Cупен“.
  7. ↑ „Арсенал 1-2 Оэстерсундс ФК - УЭФА Эуропа Леагуэ 2017/2018 Ливе“. WҳоСcоред.cом.
  8. ↑ Грай. „Остерсунд cонфирм Сема'с Wатфорд сwитч“. Wатфорд Обсервер (2018-йил 4-июл).
  9. ↑ „Оффиcиал: Сема Сигнс Он“. Wатфорд Ф.C.. 2018-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-июл.
  10. ↑ „Wатфорд wингер Сема cомплетес Удинесе лоан сwитч“ (эн). Эвенинг Стандард (2019-йил 22-август). Қаралди: 2019-йил 29-август.
  11. ↑ „Винст мот Милан фöр Сема и Сериэ А-дебутен“ (св). ДН.СЕ (2019-йил 25-август). Қаралди: 2019-йил 29-август.
  12. ↑ „Сwеден 6 - 0 Словакиа - Фоотбалл“. Тҳе Гуардиан.
  13. ↑ „Сверигес трупп тилл фотболлс-ВМ 2018 – ҳäр äр алла сом фåр åка тилл Рйссланд“.
  14. ↑ „Мäрклига Иcа-билдерна: "Ҳар бливит реактионер"“.
  15. ↑ „Сема ом ЭМ-жактен: "Мåсте жобба ҳåрт фöр дет" – Cоррен“ (2019-йил 18-ноябр). 2023-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-июл.
  16. ↑ Сжöö. „ÖФК:с нйфöрвäрв Кен Сема и стор интервжу – ҳйллар фöрäлдрарна: "Де флйттаде тилл Свериге фöр атт ге сина барн этт бра лив"“ (2016-йил 5-феврал).