Kenagas oyim
Кенагас ойим (Кенагасойим, Кенагасхоним, Кенгашойим, Фотима, Фотима ойим) — Бухоро амирлиги маликаси. Амир Насруллоҳнинг (1827—1860) хотини ва қотили.
| Кенагас ойим (Кенагасойим, Кенагасхоним, Кенгашойим, Фотима, Фотима ойим) | |
|---|---|
| Бухоро амирлиги маликаси | |
| Ҳукмдор | Амир Насруллоҳ (1827—1860) |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
ХИХ аср Шаҳрисабз, Бухоро амирлиги |
| Вафоти |
ХИХ аср Бухоро, Бухоро амирлиги |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи |
Ёқуббий Амир Насруллоҳ |
| Болалари | 2 та ўғил (Ёқуббийдан) |
| Отаси | Дониёр валламий |
Асл исми
Биринчи ўзбек профессори Абдурауф Фитрат маликани Кенгашойим номи билан тилга олган[1]. Ўзбек тарихчиси Поён Равшановга кўра маликанинг асл исми Фотима (Фотима ойим) бўлган. Шаҳрисабз вилоятида Кенагас ойим деб иззатланган[2]. Уни Кенагасхоним деб эри Амир Насруллоҳ атаган[3]. Яна бир ўзбек тарихчиси Қаҳрамон Ражабовга кўра маликанинг асл исми манбаларда сақланиб қолмаган, бироқ у Бухорода Кенагасойим сифатида машҳур бўлган[4].
Келиб чиқиши
Кенагас ойим Валламийлардан бўлган Дониёр оталиқ хонадонида таваллуд топган[2]. Дониёр оталиқ Бухоро амирлиги ҳукмдорлари Амир Ҳайдар, Амир Ҳусайн, Амир Умар ва Амир Насруллоҳлар даврида Шаҳрисабз вилояти ҳокими бўлган[5]. Валламийларнинг Шаҳрисабз вилоятида ҳокимлик қилган сўнгги вакили Искандарбий Кенагасхонимнинг акаси эди[4].
Тарихи
Кенагас ойимнинг биринчи эри — Ёқуббий (Ёқуббек) Шаҳрисабз вилоятига қарашли бўлган Даҳяк қўрғони ҳокими бўлган[5]. Улардан 2 та ўғил фарзанд дунёга келган[2][6].
Амир Насруллоҳ марказий ҳокимиятга бўйсунишни истамаган Шаҳрисабз вилоятига 20 йил мобайнида 32 марта ҳарбий юриш уюштириб, вилоятни 1856-йил қўлга киритган[7]. Шундан сўнг Кенагас ойим Бухорога олиб кетилиб, амирнинг ҳарамига киритилган[5]. Амир Насруллоҳ унга уйланган[4]. Ёқуббий эса зиндонбанд этилган[5] ёки Чоржўй вилоятига бадарға қилинган[4].
Амир Насруллоҳ Кенагас ойимни ўз никоҳига олишидан асосий мақсади фақатгина ўз ҳарамини яна битта гўзал аёлга тўлдириш бўлмасдан, балки кенагаслар билан манғитлар қариндошлик риштасини боғлаш[3]; Шаҳрисабз кенагаслари ўртасида катта обрў-эътиборга сазовор Валламийлар билан қариндошлик алоқаларини ўрнатиб, ушбу қариндошлик риштасини Шаҳрисабз вилоятини ўз давлатининг ажралмас қисми сифатида ушлаб туриш учун яна бир воситага айлантириш эди. Бироқ Амир Насруллоҳнинг бу таваккалчилиги кейинчалик ўзига қимматга тушган. Пировардида у ўзининг янги „қариндошлари“ фитнаси натижасида ҳалок бўлган[4].
Амир Насруллоҳга суиқасд ва Кенагас ойимнинг ўлими
Шаҳрисабз вилоятининг собиқ ҳокими Искандарбийнинг синглиси Кенагас ойим ўз акасининг режасига биноан ўз эри Амир Насруллоҳ ухлаб ётганида унинг қулоғига симоб қуйган[8][2][3]. Қулоқ оғриғи дардига дучор бўлган Амир Насруллоҳ ўлими олдидан ўз шаҳварига қасд қилган Кенагасхонимни Бухоро арки ичидаги Чилдухтарон қудуғига ташлашни буюрган. Бу пайтда Бухорода яшаётган Искандарбий ва унинг бутун оила аъзолари, шунингдек, куёви Ёқуббий ва унинг фарзандлари ҳам амирнинг ўлими олдидан қатл қилинганлар[1]. Ёқуббий ва Кенагас ойимнинг 2 норасида ўғли жасади ҳам Чилдухтарон қудуғига ташланган[8]. Амир Насруллоҳ унга қилинган суиқасд натижасида қулоғига симоб қуйилгандан кейин бир неча кун ўтгач — 1860-йил 21-сентабрда қаттиқ қийналиб, фожиали тарзда жон таслим қилган[1].
Кенагас ойим ҳақида асарлар
Поён Равшанов Кенагас ойим ҳақида „Малика Кенагас ойим ёхуд амир Насруллонинг ўлими қиссаси“[9] ва „Малика Кенагас ойим Ойчучук“[10] асарларини ёзиб қолдирган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ражабов 2011, с. 34.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Равшанов 2011, с. 440.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Равшанов 2011, с. 474.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Ражабов 2011, с. 28.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Равшанов 2011, с. 411.
- ↑ Равшанов 2011, с. 412.
- ↑ Ражабов 2011, с. 27—28.
- ↑ 8,0 8,1 Равшанов 2011, с. 411—412.
- ↑ „Адиб ва тарихчи олим Поён Равшанов вафот этди & Умид Бекмуҳаммад. Поён Равшановнинг поёнсиз мавзулари“. Кҳ-даврон.уз. Қаралди: 2021-йил 23-декабр.
- ↑ „Малика Кенагас Ойим Ойчучук“. Боок.уз. 2021-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-декабр.
Адабиётлар
- Ражабов Қ. К.. Насруллоҳхон (рисола). Тошкент: Абу матбуот-консалт, 2011 — 47-бет. ИСБН 978-9943-336-63-6.
- Равшанов П.. Шаҳрисабз тарихи (Энг қадим даврлардан ХХ асрнинг И чорагигача. Тошкент: Янги аср авлоди, 2011 — 548-бет. ИСБН 978-9943-08-760-6.