Кендалл Ниcоле Женнер (1995-йил 3-ноябрда таваллуд топган)[3] – америкалик модел, оммавий ахборот воситаларида таниқли шахс, социалист ва тадбиркор аёл. Кендалл Женнер Крис Женнер ва Cаитлйн Женнернинг қизи. 2007-йилдан 2021-йилгача "Кеэпинг Уп wитҳ тҳе Кардашианс" реалити-шоусининг 20 та фаслида қарийб 15 йил давомида рол ижро этади ва бу орқали катта шуҳрат қозонади. Халқ орасида катта муваффақиятга эришган ушбу шоу кейинчалик „Коуртней анд Кҳлоэ Таке Миами“ (2009), „Коуртней анд Ким Таке Неw Ёрк“ (2011), „Кҳлоэ & Ламар“ (2011), „Роб & Чйна“ (2016), „Лифе“ ва „Кйлиэ“ (2017) каби бир нечта спин-офф серияларининг ҳам яралишига сабаб бўлди. Кейинчалик, Кардашиан ва Женнерлар оиласи ушбу реалити-шоунинг якунланиши ҳақида хабар беришади, 2022-йилга келиб эса улар янги Ҳулу Кардашианс реалити-сериалида суратга тушишади.

Кендалл Ниcоле Женнер
Таваллуди
Фуқаролиги АҚСҲ
Касби модел, социалист
Ота-онаси Cаитлйн Женнер, Крис Женнер
Қариндошлари Кардашианлар оиласи
Моделлик
Бўйи 5 фт 11 ин (1.80 м)[1]
Соч ранги жигарранг
Кўз ранги жигарранг[2]
Агентлик Тҳе Соcиэтй Манагемент (Ню Ёрк)
Элите Модел Манагемент (Париж, Милан, Лондон)

Кендалл Женнер 14 ёшидан бошлар моделлик билан шуғуллана бошлайди. Бир қанча вақт мобайнида тижорий босма реклама компаниялари ва бир қатор фотосессияларда ишлаганидан сўнг, 2014 ва 2015-йилларда Ню Ёрк, Милан ва Париж шаҳарларида машҳур мода дизайнерлари томонидан ўтказиладиган мода ҳафталикларида рунwай модел сифатида ўз чиқишларини намойиш этади. Кендалл Женнер ЛОВЕ ва бошқа турли халқаро Вогуэ журналларида чоп этиладиган мақола ва нашрлар учун турли компаниялар номидан суратга тушади[4]. Женнер Форбес журналининг 2015-йилги энг кўп даромад топадиган моделлар рўйхатида 16-ўринни эгаллайди, ўша йили унинг йиллик даромади $4 миллионни ташкил қилади[5]. 2017-йилда Женнер Форбес талқини бўйича дунёнинг энг кўп маош тўланадиган модели деб топилади ва бу орқали 2002-йилдан бери ушбу рўйхатни бошқариб келаётган модел Гиселе Бундченни ортда қолдиради[6]. 2021-йилда модел ўзининг 818 Теқуила брендини ишга туширади[7].

Ёшлик йиллари

Кендалл Ниcоле Женнер 1995-йилнинг 3-ноябрида Лос-Анжелесда (Калифорния) декатлон бўйича собиқ Олимпиада чемпиони Cаитлйн Женнер (ўша пайтда Бруcе Женнер номи билан танилган)[изоҳ 1][9] ва телевидение орқали таниқли шахсга айланган тадбиркор аёл Крис Женнер (қизлик фамилияси Ҳоугҳтон) оиласида таваллуд топган[10]. Женнернинг иккинчи исми Ниcоле онаси Криснинг энг яқин дўсти Ниcоле Броwн Симпсоннинг хотирасига бағишлаб қўйилган, Крис Женнернинг хомиладор бўлишидан олдин ўлдирилган[11].

Кендалл Женнернинг Кйлиэ Женнер исмли туғишган синглиси ва Cаитлйн Женнернинг олдинги оиласидан саккизта ўгай опа-сингиллари ва ака-укалари бор. Ўгай акалари – Берт, Брандон ва Бродй Женнер, ўгай опаси – Cасей Марино. Онаси Крис Женнернинг олдинги оиласидан эса унинг учта – Коуртней Кардашиан, Ким Кардашиан, Кҳлоé Кардашиан исмли ўгай опалари ва Роб Кардашиан исмли битта ўгай акаси бор[12].

Кендалл Женнер синглиси Кйлиэ Женнер ҳамда опалари Кардашианлар билан биргаликда Лос-Анжелеснинг ғарбий қисмида жойлашган Cалабасас шаҳрида вояга етган. Женнер моделликни давом эттириш мақсадида уйда таълим олишни бошлашидан аввал Сиэрра Cанён Счоолда ўқиган[13]. Таълимини 2014-йилда тамомлаган[14]. 2014-йилнинг май ойида модел Лос-Анжелесда $1,4 миллионга икки хонали, 2,5-ваннали кондоминиум сотиб олади. Шунингдек, Кендалл ёшлиҳидан от миниш спортига жуда ҳам қизиққан ва ҳозир ҳам бу спорт тури билан шуғулланиб туради.

Телевидениедаги мартабаси

2007-йилда Кендалл Женнернинг онаси Крис Женнер Кардашианлар оиласи ҳақидаги реалити-шоуни эфирга узатиш учун Рян Сеаcрест билан учрашади. Ўзининг продюсерлик компаниясига эга бўлган Сеаcрест машҳур оилалар ҳаётига асосланган „Осбоурне“ шоусини эфирга узатиш ғоясини ўйлаб топади ва бу ғояни ривожлантиришга қарор қилади[15]. Ниҳоят, шоу Э! телеканалида эфирга узатилади, Кендалл Женнернинг онаси эса ушбу шоуда ижрочи продюсер сифатида фаолият юритади. Сериал 2007-йил 14-октябрда Кендалл Женнер, унинг ота-онаси Крис ва Бруcе (ҳозирги Cаитлйн) ҳамда опа-сингиллар Кйлиэ, Коуртней, Ким, Кҳлоé ва Роб ижросида эфирга узатилади[16]. Ушбу реалити-шоу „Кеэпинг Уп wитҳ тҳе Кардашианс“ деб номланади ва Кардашианлар оиласи аъзоларининг шахсий ва профессионал ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади[17].

Эслатмалар

  1. ↑ Крис ис Кендалл'с cисгендеред мотҳер. Cаитлйн транситионед фром мале то фемале ин 2015[8].

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://моделс.cом/моделс/кендалл-женнер
  2. ↑ ҳттпс://www.тҳесоcиэтйманагемент.cом/ҳоме.wеб
  3. ↑ Несвиг. „10 Реасонс Wҳй Кендалл Женнер Wоулд Маке тҳе Перфеcт Систер ин ҳонор оф ҳер 20тҳ биртҳдай“. Теэн Вогуэ (2015-йил 3-ноябр). 2015-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-ноябр.
  4. ↑ „Эстéэ Лаудер Оффиcиал Сите“. Қаралди: 2018-йил 9-октябр.[сайт ишламайди]
  5. ↑ Робеҳмед, Наталиэ (Септембер 17, 2015). „Тҳе Wорлд'с Ҳигҳест-Паид Моделс 2015: Гиселе Леадс, Кендалл Жоинс“. Форбес. Оcтобер 16, 2015да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Септембер 24, 2015.
  6. ↑ Робеҳмед, Наталиэ. „Ҳигҳест-Паид Моделс 2017: Кендалл Женнер Такес Cроwн Фром Гиселе Wитҳ $22М Еар“. 2017-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-ноябр.
  7. ↑ Смитҳ. „Кендалл Женнер Анноунcес Лаунч Оф Ҳер Оwн Теқуила Бранд, 818“ (эн-ГБ). Тҳе Дринкс Бусинесс (2021-йил 18-феврал). 2023-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-июн.
  8. ↑ Биссингер, Бузз „Интродуcинг Cаитлйн Женнер“. Ванитй Фаир. Cондé Наст (Адванcе Публиcатионс) (2015-йил 1-июн). 2015-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-декабр.
  9. ↑ „Cаитлйн Женнер он транситионинг: 'Ит wас ҳард гивинг олд Бруcе уп. Ҳе стилл ливес инсиде ме'“. Гуардиан (2017-йил 8-май). 2020-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-июн.
  10. ↑ „Крис Женнер“. Биограпҳй (2020-йил 12-июн). 2021-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-июн.
  11. ↑ Грай, Лорна (Април 12, 2016). „Кендалл Женнер эхплаинс тҳе импортанcе беҳинд ҳер миддле наме 'Ниcоле'“. Cосмополитан. Април 14, 2016да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Април 12, 2016.
  12. ↑ Чаллис. „Wҳо аре тҳе Кардашианс анд тҳе Женнерс? Ёур гуиде то Кйлиэ, Ким, Cаитлйн анд тҳе фамилй“. БТ Гроуп (2015-йил 18-сентябр). 2020-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-сентябр.
  13. ↑ Липтон, Лаурен. „Кендалл Женнер, а Систер Wҳо Доэс Море Тҳан Кеэп Уп“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2013-йил 7-июн). 2015-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 2-декабр.
  14. ↑ Баилей. „Кендалл анд Кйлиэ Женнер Гот а Cразй Сурприсе Градуатион Партй“. Элле (2015-йил 24-июл). 2015-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 2-декабр.
  15. ↑ Бродессер-Акнер. „Wҳере Wоулд тҳе Кардашианс Бе Wитҳоут Крис Женнер?“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2015-йил 8-май). 2021-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-декабр.
  16. ↑ „Кардашианс Инк 200 Миллион Мега-Деал wитҳ Э!“. Тиме (инглизча). 2015-02-27. 2023-06-22да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2023-06-22.
  17. ↑ Нордйке. „'Кардашианс' эарнс иц кеэп“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2007-йил 13-ноябр). 2019-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-август.

Ҳаволалар