Kengesbay Rahmanov
Таваллуди 1942-йил 18-сентабр Қорақалпоғистон Республикаси, Кегайли тумани
Вафоти 2004-йил 30-май (62 ёшда) Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри
Фуқаролиги СССРЎзбекистон
Соҳаси шеърият, наср ва драматургуия

Кенгесбой Раҳмонов (18.09.1942- 30.05.2004) - шоир, ёзувчи ва драматург. Қорақалпоғистон халқ шоири (2001), Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Мукофоти (1983), Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1992), „Дўстлик“ ордени (1998)[1]

Таржимои ҳоли

1942-йил 18-сентабрда Кегайли туманида туғилган. 1969-йили Қорақалпоқ давлат педагогика институтини тамомлагагач телевидение ве радио эшиттириш қўмитасида муҳаррир бўлиб меҳнат фаолиятини бошлаган[2]. 1970-1978-йиллари Қорақалпоқстан телевидениесида редактор, бош редактор, 1978-1979-йиллари Қорақалпоқ давлат ёш томашабинлар театри адабий бўлими бошлиғи, 1981-1990-йиллари „Амударё“ журнали шеърият бўлими раҳбари, Қорақалпоғистон ёзувчилар уючмаси ва Қорақалпоқстан телевидениесида турли лавозимларда фаолият олиб борган.

1972-йилдан Ёзувчилар уюшмаси аъзоси[3].

Китоблари

Шеърлар тўпламлари:

  • „Сенга ошиқаман“ (1970)
  • „Умр тўлғонишлари“ (1974)
  • „Тонг ошиғи“ (1978)
  • „Ҳаёт, сен улуғсан“ (1981)
  • „Манзилим олис“ (1995)
  • „Арǵимаǵим“ (2022)

Насрий китоблари:

  • „Оқибат“ (1993)
  • „Пайғамбар ёшидаги куёв“(2010)
  • „Биринчи муҳаббатим“ (2022)

Драматик асарлари:

  • „Келин“ (1976)
  • „У дунёга таклиф“ (1976)
  • „Ярадор юраклар“ (1977)
  • „Иккиланган баҳор“ (1978)
  • „Лаққилар касалхонада“ (1979)
  • „Бувимнинг еттинчи чоли“ (1989)
  • „Инжиқнинг муҳаббати“ (1996)
  • „Эдиге“ (2017)

К. Раҳмановнинг яқин йилларда саҳналаштирилган (2017-йил март) „Эдиге“ достонининг сюжети асосида яратилган асари, китоб ҳолида босмадан чиқди.

Эдиге образи оъз боъйнига мардлик, халқпарварлик, донолик хусусиятларини бири-бирига богълаган ҳолда тасвирлаган. У халқ орзу қилган, уларнинг армонларини амалга оширадиган, Тоъхтамишхоннинг зугъумидан озод қилувчи бирдан-бир куч. Элининг тинчлиги учун оиласи, бола-чақасидан кетиб Сатемирдан ёрдам соъраб халқини қутқариш учун қилган ҳаракатлари унинг ботирлигини коърсатади. Едигенинг портретини муаллиф шундай таърифлайди. Воқеа шундай давом этаверади. Едигенинг келганига қувонган Сатемирхон мени парвардигорнинг оъзи қоъллаб сени ёрдамга юборди деб кутиб олади. Сатемирхон Қора алп девнинг қоълида қолиб кетган ёлгъизи Ақбилек ойимни олиб келишни Едигега буюради. Едиге уни эсон-омон олиб келиб акасига топширади ва энди Эдиге Едил-Мангъит юртида қолган халқини қутқаришга қирқ минг лашкар бериш ваъдасини эслатиб Сатемир билан бирга Тоъхтамишхон юртига элини озод қилишга отланади. Драмада воқеалар шундай ечим топади. Достонда эса Едиге эсон-омон келиб, оъзига қалинлик қилиб олиб саройида тоъй бериб айшу ишрат қилиб яшайди. Соънг воқеалар ривожланиб бораверади. Едиге кетгандан соънг хоъжа уругъидан сайлаб олган Қорақош деган аёлнинг қорнида 6 ойлик ҳомиласи қолган эди. Орадан оън тоърт йил оътиб у ҳам Тоъхтамишхоннинг зулмига чидай олмай элдан бош олиб кетиб акасини излаб чиқади. Боълган воқеаларни айтиб Сатемирдан лашкар олиб юриш қилади. Едиге Тоъхтамишхон пойтахтининг ярмини боълиб олиб Едилнинг нариги томонида оъз пойтахтини тузади. Драмадаги персонажларнинг соъзлари орқали уларнинг хулқ-атвори, касби, муҳити маълум бӯлиб туради. Масалан: Едиге: Отлар тушунмас бошқани, балки Ё тушунмас отни бошқалар… Тушуниш қийин ҳайвондан коъра Манови одамзоднинг ички дунёсини.(оъйланиб) Мени оъгъли дейди Тӯхтамишхоннинг, Мен ҳам оъгълиман бошқалар учун, Магар шу жойда оъзга сир бордур…Драмадаги ушбу қаторлар Едигенинг отбоқар бӯлиб ишлаётган касбини англатиш билан бирга, унинг ички психологиясини, яъни боълиб оътаётган воқеаларга муносабатини, тушунмовчилигини, инсониятнинг ички дунёсини тушуниш қанчалик қийин боълганлиги боис хон боласи боълатуриб унинг чоъпон боълиб юриш сабаби не эканлигини билмаганлиги, тушунмаганлиги балким у акаси эмас деган фикрларнинг пайдо боълганлигини персонажнинг соъзлари орқали воқеаларга муносабатини, психологиясини билдириб келган.

  1. ↑ „Кеңесбай Рахмановтың 80 жыллығына арналды“.
  2. ↑ „Өзим ҳаққында“ (2020-йил 12-сентябр). 2024-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.
  3. ↑ Бекбергенова З. Қарақалпақстан Республикасы жазыўшылары. Ташкент, «Эхтремумпресс», 2011.