Kengyaylov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кенгяйлов — Кўксув тизмаси таркибидаги тоғ (Тошкент вилояти). Унинг сувайирғичидан ЎзР билан Қирғизистон Республикаси давлат чегараси ўтади. К. жан.-ғарбда Чопкамиш (2680 м), шим.-шаркда Алём довонлари (1995 м) оралиғида. Энг баланд жойлари жан.-ғарбда 2758 м, шим.-шарқда 2664 м. К. антиклинал структура. Қуйи карбоннинг юқори турне кичик яруси ётқизиқлари (кўксув горизонти) тўқ кулранг оҳактошлардан иборат. Тоғ ён бағирларида жигарранг тупроклар тарқалган. Сийрак арча, ёнғоқ, бодом, дўлана, тоғолча, ўт ўсимликлари ўсади. Ёзги яйлов сифатида фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |