Жемил Велиля ўғли Кенже (1896-йил, Андреевская вилояти (Қрим), Таврия губерниясида туғилган – 1945-йил, Пскент, Тошкент вилоятида вафот этган; қрим татарча: Cemil Velilâ oğlu Kence, Джемиль Велиля огълу Кендже) – совет қрим-татар шоири, фолклоршунос ва тилшунос сифатида фаолият кўрсатган.

Жемил Велиля ўғли Кенже
Таваллуди 1896-йил
Андреэвская волости, Таврид вилояти
Вафоти 1945-йил
Пскент, Тошкент вилояти
Касби шоир, фолклоршунос ва тилшунос
Фуқаролиги Россия империяси SSSR bayrogʻi СССР

Ҳаёти

Жемил Кенже Аблеше қишлоғидаги бошланғич мактабда ўқиб, сўнгра Кўпирликой қишлоғида ўқишни давом эттирган. Жемил шеър ёзишга мактаб йилларида қизиқиши орта бошлаб, ўзи мустақил шеър ёзишни бошлаган. Тав-Даирдаги мадрасада таҳсил олиб, Қрим-татар педагогика коллежига ўқишга кирган. 1934-йилда Симферополдаги Қрим педагогика институтини тамомлаган[1]. Жемил ўқитувчилик фаолияти билан ҳам шуғулланган. Москвада қрим-татар тили бўйича ўтказилган илмий анжуманларда иштирок этган (1927, 1929, 1934[2]). Шунингдек, Жемил болалар учун фолклор китобларини нашрга тайёрлаган. Ижод ишлари 1930-йилларда „Ёш ленинжилер“ журналида чоп этилган. „Бала шиирлери“ („Болалар шеърлари“, 1927; 1995) тўпламининг, дурадгорлик ва деҳқончилик қуроллари ҳақидаги шеърлар муаллифи[1]. Ўлимидан сўнг „Юлдуз журнали“да „Турналар кўчалар…“ („Турналар учиб кетади…“; 1981) ва „Чочами тўрғай“ („Чумчуқ“; 1993) шеърий тўпламлари нашр этилган[2]. 1925-йилда унинг араб алифбосида ёзган шеърлари „Ўқув ишлари“ („Маърифат масалалари“) журналида чоп этилади[3]. У оиласи билан бирга 1944-йилда Қримдан Ўзбекистонга депортация қилинган ва орадан бир йил ўтиб вафот этган[2]. 2020-йилда „Бала шиирлери“ тўплами рассом Усмон Ислямовнинг расмлари билан қайта нашр этилади[4].

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Османова Алие. „Библиотечная мастерская «Дюльгер алетлери шай айта»“ (ру). Республиканская крымскотатарская библиотека им. И. Гаспринского (2021-йил 6-апрел). 2021-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Шукурджієв С. В. „Кендже Джеміль“ (ук). Енциклопедія Сучасної України. 2021-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-сентябр.
  3. ↑ „Книжная выставка «Бала шаири Джемиль Кендже» («Детский поэт Джемиль Кендже»)“ (ру). Республиканская крымскотатарская библиотека им. И. Гаспринского (2016-йил 30-август). 2021-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-сентябр.
  4. ↑ „Осман Ислямов“ (ру). авдет.орг (2021-йил 23-июн). 2021-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-сентябр.