Kenneth Arrow

Эрроу Кеннет Жон (1921, НюЁрк) — америкалик иктисодчи, иқтисод доктори (1951). Чикаго университетида профессор ассистенти (1948-49), Станфорд (1949-68) ва Гарвард (1968-74) университетларида профессор АҚСҲ Миллий Фанлар Академияси, Эконометрика жамияти ва бошқалар ташкилотлар аъзоси. Э.нинг тадқиқот доираси ниҳоятда кенг бўлиб, унинг асарларида бошқариш назарияси, илмийтехника тараққиёти иқтисодиёти ва айниқса, иқтисодиётда математик усулларни қўллаш билан боғлиқ масалалар қўпроқ таҳлил этилади. Э. Дебрё билан бирга умумий иқтисодий мувозанат моделини ишлаб чиққан (ЭрроуДебрё модели). Ж.Хикснинг индивидуал кутилмаларга асосланган назарий консепсияси Э. ва Ф.Хан тадқиқотларида давом эттиридди ва такомиллаштиридси, кейинчалик шу асосда адаптив ва рационал кутилмалар назариялари (Р.Лукас) яратилди. Э. умумий иқтисодий мувозанат ва фаровонлик назариясига муҳим ҳисса қўшди. Асосий асарлари: „Захиралар ва ишлаб чиқаришнинг математик назарияси бўйича тадқиқотлар“, 1958; „Ижтимоий танлов ва якка қадриятлар“, 1951; „Хатарлар назарияси очерклари“, 1970; „Рақобатнинг умумий таҳлили“ (ҳамкорликда), 1971. Нобел мукофоти лауреати (1972; Ж. Р. Хикс билан ҳамкорликда)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |