КЕНТ (Кент) Рокуэлл (1882.21.6, Тарритуан, Ню-Ёрк - 1971.13.3, Пла-теберг) — америкалик ёзувчи, рассом ва жамоат арбоби. Ёзувчилик фаолияти 1920-йилдан бошланган. "Ёввойи ўлка" китоби Алёска саёҳати кундаликлари асосида юзага келган. Оловли Ер ўлкасига сафари натижасида "Саёҳат" (1924) китобини яратган. "Йўналиш № дй Э" (1930), "Саламина" (1935) қиссаларида Гренландия аҳолисининг урф-одатлари ва табиати акс эттирилган. Уларда эскимосларнинг маънавий дунёси ва машаққатли ҳаёт тарзи ўзига хос қувноқ мутойиба воситасида тасвирланган. "Менинг нуқтаи назарим" (1940), "Жаноблар, бу мен!" (1955) аерлари ўз таржимаи ҳолига асосланган. К. реалист рассом сифатида Америка санъатининг энг яхши анъаналарини давом эттирган, ўз китобларига кўплаб суратлар ишлаган. К.нинг "Денгиз заҳматкашлари" (1907), "Мен штатидаги бурун қиш оғушида" (1906), "Баҳор изтироблари" (1908), "Қизим Клара" (1915), "Рассом Гренландияда" (1929) каби полотнолари машҳур.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил