Kerala
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Керала (малаяли тилида — кокос палмалари ўлкаси) — Ҳиндистоннинг жан.-ғарбий қисмидаги штат. Арабистон денгизи соҳилида. Майд. 38,9 минг км2. Аҳолиси 31,8 млн. киши (2001), асосан, малаяли халқи. Аҳолисининг 60% ҳинду динига эътиқол қилади, қолганлари христиан ва мусулмонлар. Керала — мамлакатда аҳоли энг зич штат. Маъмурий маркази — Тируванантапурам (Тривандрам) ш.
| ||
| Штат | ||
|---|---|---|
| Таркибида | 14 та туман | |
| Маъмурий маркази | Тҳируванантҳапурам | |
| Ражендра Арлекар | Губернатор | |
| Пинарайи Вижаян | Бош вазир | |
| ЙАИМ (2025–26) | 167,9 млрд АҚШ доллари (номинал) (11-ўрин) | |
| Расмий тили | Малаялам, Инглиз тили | |
| Аҳоли (2025) | 36 111 000 (13-ўрин) | |
| Зичлиги | 890 киши/км² киши./км² | |
| Майдони | 38 863 км² км² | |
| Баландлиги денгиз сатҳидан Баланд чўққиси Ўртача баландлиги Энг паст жойи |
2 695 м (Анамуди) м 900 м м −2,7 м (Куттанад) м | |
| Кенглиги | 70 км | |
| Узунлиги | 560 км | |
| Код ИСО 3166-2 | ИН-КЛ | |
| Автомобил рақами коди | КЛ | |
| Расмий сайти | керала.гов.ин | |
| Харитада | ||
|
| ||
Керала — ер юзасининг катта қисми пасттекислик, шарқида Кардамон ва Анаймуди тоғлари (бал. 2698 м гача) жойлашган. Иқлими тропик, муссонли иқлим. Йилига 3000 мм гача ёғин ёғади. Тоғ ён бағирларида эбен, тик, палисандр, пўкак дарахти ўрмонлари бор. Текисликларда деққончилик қилинади.
Керала — аграр штат. Аҳолининг 50% қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Экишга яроқли ерлар 2 млн. га. 387 минг га ерда шоли экилади. Бутун мамлакатда етиштириладиган кокос ёнғоғининг 41% Кералада етиштирилади. Керала Ҳиндистонда етиштириладиган қора мурчнинг 53%, кофенинг 27%, чойнинг 9%ни етказиб беради. Мамлакатдаги кокос палмасининг 70%, каучукли ўсимлик плантацияларининг деярли ҳаммаси Кералада. Штат мамлакатда овланадиган жами денгиз балиғининг 20—25% ни беради. Марварид олинади. Керала фойдали қазилма ва гидроэнергия ресуреларига бой. Малабор соҳилида монацит, илменит, рутил, сиркон ва бошқалар минералларга бой монацит қумининг катта қатламлари мавжуд. Саноати, асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Кокос толасидан арқон, пояндоз ва бошқалар буюмлар тайёрланади. Ёғочсозлик саноати ривожланган. Алюминий эритиш (Алвае), кимё (Кочин), селлюлоза (Кожикоде), электротехника (Кананнур), фанер, автомобил шиналари, резина, керамика, ип газлама, машинасозлик ва металлсозлик корхоналари, ёғ заводлари, устахоналар бор. Саноат марказлари: Тируванантапурам, Алвае, Квилон, Кочин. Юклар, асосан, денгиз транспортида ташилади. Йирик портлари: Кочин ва Кожикоде. Кешю ёнғоғи, чой, кофе, доривор ўсимликлар, лимон ўти мойи, денгиз маҳсулотлари экспорт қилинади.
Кадимда Керала ўрнида Мера давлати бўлгани мил. ав. ИИИ асрга оид манбаларда айтилган. Керала ҳудудита 1498 йилда португаллар, 1663 йилда голландлар, ХВИИИ аср ўрталарида франсуз ва инглизлар келиб ўрнашган. 1792 йилда Кераланинг шим. қисми Англиянинг Ост-Индия компаниясига қўшиб олинди. Ҳиндистон мустақилликка эришгач, Таванпур-Кочин штати тузилди. 1956 йилда унинг асосида ҳозирги Керала штати ташкил этилди[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |