Керамзит (юн. Керамос - лой) -енгил эрувчан лойсимон жинсни пишириб олинадиган ғовак материал. Шағал, чақиқ тош ёки қум кўринишида тайёрланади. Енгил бетоннинг тўлдиргичи, филтрловчи материал, иссиқлик ва товуш изолясиялари сифатида ишлатилади. Ҳажмий масаси 150–800 кг/м3, қисилишга мустаҳкамлиги 0,3 — 6 МПа.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил