Keratofir
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кератофир (юн. керас — шох, мугуз, порҳйреос — тўқ қизил ранг) — палеотип кўринишдаги порфирли эффузив ёки томир кўринишидаги нордон тоғ жинси. Иккиламчи жараёнлар таъсирида ўзгарган. Кулранг , оч яшил, қизғишбинафша, баъзан қўнғир рангда бўлади. Порфирли доначалар албит, гоҳо анортоклаз, диопсид ва биотитдан иборат. Диопсид ва биотит кўпинча ўзгариб хлоритга айланади. Кварсли, ортоклазли ва б. турдаги К.лар мавжуд. Кварсли порфир, диабаз ва спилит тоғ жинслари билан бирга учрайди. Кўпинча қайта кристалланишга учрайди ҳамда кварс ва албитнинг глобу-ляр ўсимталари ҳосил бўлади. Микроскоп остида ишқорли дала шпати микролитларидан ташкил топганлиги кўринади. Хорижда Германия, Чехия, Полша, Норвегия, Швеция, АҚСҲ, РФда (Сибир, Жан. Урал), шунингдек, Кавказ, Қримда бор. Ўзбекистонда Қурама, Томди тоғларида учрайди. Биноларни ички кўриниши, метро ст-ялари ва ёдгорликларни безашда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |