Керем Демирбай (1993-йил 3-июлда туғилган) — немис профессионал футболчиси, Бундеслиганинг " Баер Леверкусен „ клуби ярим ҳимоячиси.

Керем Демирбай
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Керем Демирбай[1]
Таваллуд санаси 1993-йил 3-июл (1993-07-03) (33 ёш)[2]
Таваллуд жойи Ҳертен, Германия
Бўйи 1.83 м[3]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Баер Леверкусен
Рақами 10
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1999-2007 Счалке 04
2007-2008 Боруссиа Дортмунд
2008-2011 СГ Wаттенсчеид 09
2011-2012 Боруссиа Дортмунд
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012-2013 Боруссиа Дортмунд ИИ 28 (2)
2013-2016 Ҳамбургер СВ 3 (0)
2013-2014 Ҳамбургер СВ ИИ 6 (4)
2014-2015 → 1. ФC Каисерслаутерн (Ижара) 22 (1)
2015-2016 → Фортуна Дüсселдорф (Ижара) 25 (10)
2016-2019 1899 Ҳоффенҳеим 63 (12)
2019- Баер Леверкусен 80 (6)
Миллий терма жамоа
2011-2012 ТуркияУ19 7 (1)
2012-2013 Туркия У20 3 (0)
2013 Туркия У21 2 (0)
2017 Германия 2 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 20-март учун)

Илк фаолияти

Демирбай Шимолий Рейн-Вестфалиянинг Хертен шаҳрида туғилган[4]. У 1999-йилда “Счалке 04" клубида ўйнай бошлаган. Клубда бир неча йил ўйнагандан сўнг, у „Боруссиа Дортмунд“ ва СГ Wаттенсчеид 09 билан машғулотларни давом эттирган. 

Клубдаги фаолияти

Боруссиа Дортмунд

Демирбай бир йил машғулотлардан сўнг, Дортмунднинг „Боруссиа“ сига кўтарилиб, учинчи босқичдаги Лигада ўйнаган. 2012-йилнинг 21-июлида, 2012/13-йилги мавсумнинг биринчи ўйинида у профессионал футболдаги дебютини меҳмонда ВфЛ Оснабруcга қарши ўтказган ва Константин Фрингни ўрнига майдонга тушган. Унинг жамоаси ўз майдонида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганида гол урган. 

Ҳамбургер СВ

2013/14-йилги мавсум қишки танаффусда у 2014-йил июл ойида " Ҳамбургер СВ "га текинга ўтишга рози бўлган. Тўртинчи даражали Регионаллигада иккинчи жамоаси учун бир неча ўйин ўтказганидан сўнг, у Бундеслигадаги дебютини 2014-йил 19-апрелда ВфЛ Wолфсбургга қарши ўйинда (1:3) ўтказган[5].

1. Каисерслаутерн

2014/15-йилги мавсумолди ўйинларида яхши ўйнаган бўлса-да, барибир Керемни ижарага "Каисерслаутерн "клубига бериб юборишган. 2014-йилнинг августида бир мавсумга ижарага олинган. У ерда 18 та ўйинда қатнашиб, яна тўрт марта майдонга тушиб, асосий жамоанинг доимий ўйинчисига айланган. 

Демирбай 2015-йилда Дусселдорф билан

1899 Ҳоффенхеим

2016-йил июн ойида Демирбай 1899 Ҳоффенхеим билан шартнома имзолаган ва унга 10-рақамли футболка топширилган. 2016-йил апрел ойида Демирбай рақиблар дарвозасига муҳим голларни киритган.

Баер Леверкусен

2019-йилнинг 9-май куни Баер Леверкусен Демирбай „Ҳоффенхеим“даги фаолиятини якунлашини ва ёзги трансфер ойнаси бошида БайАренага ўтиб, 2024-йилнинг 30-июнига қадар беш йиллик шартнома имзолашини эълон қилган[6]. Хабар қилинишича, Леверкузенликлар 32 миллион евро[7][8] ёки 28 миллион евро тўлаб[9] шартнома имзолаган.

Халқаро фаолияти

Ёшлар

Туркия паспортига эга бўлмаса-да, Демирбай Туркия футбол ассоциациясида халқаро ёшлар футболида ўйнаган. 2015-йилнинг март ойида у Германия У21 терма жамоаси бош мураббийи Хорст Хрубес томонидан танланган, аммо жароҳати туфайли ўйинлардан четлаштирилган. Кейин у 2015-йилда Чехия Республикасида бўлиб ўтадиган 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидагиЕвропа чемпионатига танланган, бироқ ҳеч бир ўйинда иштирок этмаган. 

Катта

Демирбай 2017 ФИФА Конфедерациялар кубоги вақтида Германия билан

Демирбай 2017-йилнинг 17-май куни Косовога қарши 2018-йилги Жаҳон чемпионати саралаши учун Туркия миллий футбол жамоасига чақирувни қабул қилган[10], аммо таклифни бекор қилган[11]. Чунки Демирбай Германия терма жамоасига 2017-йил 6-июн куни Данияга қарши ўртоқлик ўйини, 2017-йил 10-июн куни Сан-Маринога қарши ЖЧ-2018 саралаш ўйинига ва 2017-йилги Конфедерациялар кубогига чақирув олган[12].

Демирбай халқаро майдондаги дебютини 6-июн куни Данияга қарши ўтказган ва у ўйиннинг 77-дақиқасида Леон Горетзка ўрнига майдонга тушган[13].

Фаолият статистикаси

Халқаро

Терма жамоада йил бўйича ўйин ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйин Гол
Германия
2017 2 1
Жами 2 1
Керем Демирбай томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 25.06.2017 Фишт Олимпия стадиони, Сочи, Россия  Камерун 1-0 3-1 2017 ФИФА Конфедерациялар кубоги

Ютуқлари

Германия

  • ФИФА Конфедерациялар кубоги : 2017[14]

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА Cонфедератионс Cуп Руссиа 2017: Лист оф Плаерс: Германй“. ФИФА (2017-йил 2-июл). 2017-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Керем Демирбай: Овервиэw“. ЭСПН. Қаралди: 2020-йил 1-июл.
  3. ↑ „Керем Демирбай“. Баер 04 Леверкусен. Қаралди: 2020-йил 1-июл.
  4. ↑ „Керем Демирбай: Профиле“. wорлдфоотбалл.нет. ҲЕИМ:СПИЭЛ. Қаралди: 2020-йил 1-июл.
  5. ↑ „Перисиc счоcкт ден ҲСВ нач 92 Секунден“ (де). киcкер.де (2014-йил 19-апрел).
  6. ↑ „Баер 04 сигн Керем Демирбай“. Баер04.де. Баер 04 Леверкусен (2019-йил 9-май). Қаралди: 2019-йил 13-май.
  7. ↑ „Рекордтрансфер перфект: Демирбай wечселт зу Леверкусен“ (де). киcкер Онлине (2019-йил 9-май). Қаралди: 2019-йил 13-май.
  8. ↑ „Леверкусен сигнс мидфиэлдер Керем Демирбай фром Ҳоффенҳеим“. Wашингтон Пост (2019-йил 9-май). 2019-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-май.
  9. ↑ „Леверкусен сигн Ҳоффенҳеим анд Германй мидфиэлдер Керем Демирбай“. Франcе 24 (2019-йил 9-май). Қаралди: 2019-йил 13-май.
  10. ↑ „Керем Демирбай, Тüрк Милли Такıм формасı гиеcек - А Милли Такıм Ҳабер Детайларı ТФФ“. www.тфф.орг.
  11. ↑ „Аçıклама - А Милли Такıм Ҳабер Детайларı ТФФ“. www.тфф.орг.
  12. ↑ „Леипзиг'с Демме, Ҳоффенҳеим'с Демирбай анд Wагнер, Ҳертҳа'с Платтенҳардт анд Гладбач'с Стиндл алл инcлудед ин Германй сқуад фор Cонфедератионс Cуп - бундеслига.cом“. бундеслига.cом - тҳе оффиcиал Бундеслига wебсите. 2021-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  13. ↑ „Денмарк вс. Германй - Фоотбалл Матч Суммарй - Жуне 6, 2017 - ЭСПН“.
  14. ↑ „Матч репорт: Чиле – Германй“. ФИФА. 2019-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган.