Керетаро — Мексика марказидаги штат, Мексика тоғлигининг жанубида. Майдон 11,7 минг км2. Аҳолиси 1,4 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Керетаро шаҳри. Ер юзасининг аксари қисми 1000–3000 м баландликдаги баланд тог текисликларидан иборат. Ойлик ўртача ёғин 800 мм гача. Ўсимликлари бутазор ва паст бўйли ўтлардан иборат. Кўп асрлар давомида ерни ҳайдаш ва ўрмонларнинг кесилиши сабабли катта майдонлар кучли эрозияга учраган. Ҳудудининг 1/2 қисмини яйловлар ташкил этади. Испанлар истилосига қадар К.да деҳқончилик ривожланган. Полиметалл руда конлари бор. Керетаро — Мексиканинг нисбатан қолоқ штатларидан. Лерма дарёси ҳавзасидаги катта майдонларда суғорма деҳқончилик қилинади: донли экинлар, сабзавот, мева, сорго етиштирилади. Тоғли раёнларда чорвачилик билан шуғулланилади. Озиқовқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Керетаро ҳудудидан мамлакатнинг шим. ва марказий штатларини боғловчи муҳим темир ёл ва шоссе йўллари ўтган. Мустамлакачилик даврига оид меъморий ёдгорликлар сақланган. Туризм ривожланган.[1]

Керетаро
испанча: Қуэрéтаро

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Таркибида 18 муниципалитет
Маъмурий маркази Керетаро
Йирик шаҳари Керетаро
Асос солинган санаси 14 октября 1824
Губернатор Хосе Калсада Ровироса (Жосé Cалзада Ровироса), ПРИ PRI с 01.10.2009
Расмий тили испан
Аҳоли (2010) 1 827 937
Зичлиги 155,32 киши./км²
Миллатлар таркиби Метислар, отомлар, оқлар.
Динлар таркиби Католиклар (95,3 %), протестантлар ва эвангеллар (1,9 %), бошқа насронийлар(0,9 %), яҳудийлар (0,1 %), бошқа динлар(0,2 %), атеистлар ва агностиклар (0,9 %).
Майдони 11 769 км² (27-ўрин)
Вақт минтақаси УТC-6
Код ИСО 3166-2 МХ-ҚУЭ
Почта индекси Қро.
Расмий сайти ҳттп://www.қуэретаро.гоб.мх/
Харитада
Keretaro xaritada
20°50′16″Н 99°51′5″W / 20.83778°Н 99.85139°W / 20.83778; -99.85139
Қуэрéтаро

Манбалар

  1. ↑ "Керетаро" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил