Kergelen
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кергелен — Ҳинд океани жанубидаги вулқонли ороллар архипелаги, Антарктикада. Франсия мулки. Битта йирик Кергелен ва 300 га яқин майда ороллардан иборат. Майдони 7 минг км2. Бал. 1965 м гача. Иқлими субантарктика совуқ иқлим, йиллик ёғин 1000 мм. Кучли шамол эсиб туради. Сийрак ўт ўсимликлари ўсади. Кергелен о.нинг марказий қисми музлик билан қопланган (майд. 500 км2).
Доимий аҳолиси йўқ. Франсиянинг Порт-о-Франсе геофизика стансияси 1950-йилдан ишлаб турибди. Орол 1772-йилда уни кашф этган франсуз денгизчи-сайёҳи И. Кергелен де Тремарек номи билан аталган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |