Керсантит (Франсиядаги Керсантон деган жой номидан) — ертомирли магматик тоғ жинси; биотит (1/3 қисми), кварс ва нордон плагиоклаз ҳамда магнетит ва апатитдан ташкил топади. Таркибига кўра К.нинг биотитдан ташқари қисман пироксен ва амфиболли турлари ҳам учрайди. К. гранит таркибли магманинг кристалланиши, дифференсиацияланиши туфайли темир ва магнийли минералларга бойиши ҳамда атроф жинсларини ўзгартириб кристалланиши натижасида ҳосил бўлади. Ўзбекистонда интрузив тоғ жинслари билан учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил