Кесалтенанго — Гватемаладаги шаҳар, мамлакат ғарбида, Вулкан тоғлари орасида, 2350 м баландликда жойлашган. Кесалтенанго департаментининг маъмурий маркази. К. ёнидан Пан-Америка шоссе йўли ўтган. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 300 минг киши чамасида (1990-йиллар ўрталари). К. аҳолисининг сони ва иқтисодий мавқеи жиҳатидан мамлакатда муҳим ўрин тутади. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил