Кесамирлар — ўзбек уруғларидан бири, ХИХ—ХХ аср бошларида Бухоро амирлигининг Кўлоб беклиги ҳудудида, асосан, Яхсув дарёсининг ўрта оқимлари, Панж дарёси ирмоғи Жилғасойнинг юқори оқимлари атрофида ва қисман Қундузда яшашган. К.нинг келиб чиқиши тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Баъзи маълумотларга қараганда, уларнинг шаклланишида наймам ва манғит қабилаларининг этник гуруҳлари иштирок этган. Қатағонларнннг айрим гуруҳлари К.га қўшилганлиги тахмин қилинади. К. қорачариқ, кулдеман, қаллиғоч ёки қарлиғоч, тоз, камчи, кийикчи ва нўғой каби бўлинмалардан иборат бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил