Kesar kesishi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кесар кесиши (лот. сеcтио — ёриш, очиш; cаэдо — кесаман) — хирургик операция; акушерлик амалиётида қориннинг олдинги деворини ва бачадонни кесиб (баъзан қин томондан кесилади — бу қинни кесар кесиш дейилади), ҳомила ва йўлдошни олиш. Табиий туғруқ йўли орқали бола туғилиши мумкин бўлмаган ҳоллар (масалан, аёл чаноғининг торлиги ёки бачадоннинг ёрилиш хавфи туғилиши ва бошқалар)да, шунингдек, туғаётган аёл жиддий касал бўлганда (масалан, юрак порокларида) қилинади. Ҳозир кесар кесиш амалиёти бачадоннинг пастки сегментини кесиб очиш йўли билан бажарилади. Бунинг учун қорин деворини қаватма-қават кесиб, бачадонгача борилади; унинг ҳам қовуқдан юқори қисми кўндаланг кесилади ва дастлаб ҳомила, кейин йўлдош чиқариб олинади. Шундан сўнг бачадон девори, кейин қорин девори қаватма-қават тикилади. Бир марта кесар кесиш амалиётини бошидан кечирган аёлда бачадон чандиғи юзага келиши сабабли кейинги ҳомиладорлик ва туғруқ врач кўрсатмасига қатъий амал қилинган ҳолда бўлиши лозим[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |