Кеш (араб, манбаларида Кашш, Касс, Кисе) – тарихий шаҳар ва вилоят. Ҳозирги Қашқадарё вилоятининг шимолий-шарқий қисмини эгаллаган. Дастлаб Кеш ҳозирги Китоб ўрнида бўлган, кейин ИХ—Х асрларда Шаҳрисабз ҳудудига кўчган. Кеш номининг хитойча транскрипсияси 1-марта ВИИ асрга оид хитой ёзма манбаларида Сюйша шаклида учрайди. Унинг суғд тилидаги номи эса ВИИ аср охири – ВИИИ аср бошларида ҳукмдорлик қилган Кеш ҳокими Ахурпат тангаларида ҳамда ВИИИ аср ўрталарида Кешни идора қилган ҳоким Ихшиднинг дастлабки арабча фале (танга)ларида илк бор зикр этилган. „Кеш“ атамасининг келиб чиқиши Қашқа-Қашқруд номи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бошқа бир фикрга кўра (А.Муҳаммаджонов), „Кеш“ топонимининг маъноси илк бор – уй, қишлоқ, шаҳар, пойтахт, вилоят, эл-юрт, диёр, ҳатто „Кишвар“ шаклида эса мамлакат ва Ватан каби маъноларни англатган. Хитой ёзма манбаларида қайд этилишича, ҳоким Дигжа (Дичже) (ВИ аср охири – ВИИ аср бошлари) Кешга асос солган бўлиб, ўша вақтда шаҳар айланаси 1 км га етган. Араб тарихчиси Яъқубийнинг ёзишича, Кеш милодий ВИИ аср ўрталарида юксалиб, Суғднинг бош шаҳрига айланган. Кеш бу даврда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, маданият юксак ривожланган шаҳарга айланиб арк, ички ва ташқи шаҳардан иборат бўлган. Ички шаҳар мудофаа девори ва 4 дарвозага эга эди. ВИ асрда аркнинг ғарбий қисмида шаҳар ҳокими Дигжа томонидан янги қароргоҳга асос солинган. ВИИ аср охири – ВИИИ асрнинг 1-ярмида Кешни араблар бир неча бор фатҳ этган. 751 йилда Кеш ҳукмдори Ихрид Хуросон ноиби Абу Муслим буйруғи билан қатл қилинган бўлиб, ат-Табарийнинг гувоҳлик беришича, араблар Кешда катта ўлжани қўлга киритганлар. 775-776 йилларда Кеш вилояти Муқанна қўзғолонинмнг асосий марказларидан бири бўлган. Сомонийлар даврида Кеш ҳудуди эни ва бўйига 1/3 фарсах (2 км га яқин) майдонини ташкил этган. Бу вақтда аҳоли Кешнинг кўҳандиз ва мадинасини тарк этган бўлиб, ҳаёт фақат унинг рабодида давом этаётганди. Астасекин аҳоли рабодни ҳам тарк этиб, ҳозирги Шаҳрисабз ўрнида янги шаҳарга асос солган. Археологик текширувлар Китоб ўрнидаги Кешнинг айнан шу вақтда барҳам топганлигини исботлади. Кешнинг бундан кейинги тарихи Шаҳрисабз билан боғлиқ бўлиб, бу ном ХИВ аср да халқ онгига узил-кесил ўрнашган. Шундай бўлсада, шаҳарнинг қадимий номи талай вақт унинг янги номи билан бир қаторда айтилиб юрган.

Ўрта асрлардаги Навкат-қурайш шаҳри Кеш вилояти таркибида бўлган[1].

Шаҳарда илм-маърифат ривож топиши оқибатида „Коший, Кеший“ тахаллуси билан машҳур олим-фозиллар етишиб чиққанлиги туфайли Кеш шаҳри „Қуббат ул-илм вал адаб“, яъни „Илм ва таълим гумбази“ деган сифат билан шуҳрат топган.

Адабиёт

  • Бартолд В. В., Сочинения, т. З, М., 1965; Камалиддинов Ш. С., Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ – начала ХИИИ вв., Т., 1996; Крашенинникова Н. И., Прошлое Китаба, Сб.: „Вехи времён“, Т., 1989; Равшанов П., Қашқадарё тарихи, Т., 1995; Сагдуллаев А.С, Из истории древнего Кеша, Сб. „Вехи времён“, Т., 1989; Қадимги КешШаҳрисабз тарихидан лавҳалар, Т., 1998.

Анатолий Садуллаев, Ўктам Мавлонов.[2]

Манбалар

  1. ↑ „Навкат-қурайш“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 6-жилд (Мирий — Пархиш). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2003 — 704-бет. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил