Кешм — Ҳўрмуз бўғозидаги орол, Эрон ҳудуди. Майд. 1,4 минг км². Оҳактош ва қумтошлардан ташкил топган. Энг баланд жойи 396 м. Мевали боғлар, хурмо дарахти плантациялари бор. Балиқ овланади, марварид олинади. Шим.-шарқий қисмида Кешм ш. жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил