Кесронийлар — Озарбайжондаги Ширвон давлати (1027—1382) ҳукмдорлари сулоласи; ширвоншоҳ унвони билан тахтни бошқаришган. Ширвон Озарбайжон мустақиллиги учун кураш марказига айланган. Манучеҳр ИИ (1120— 49) ва Ахситан даври (1149—1203)да салтанат кучайган. Кесронийлар ўрнига дарбандия сулоласи келган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил