Kesselring sarvinjoni
Кесселринг сарвинжони (лотинча: Cолчиcум кесселрингии) — бир уруғпаллалилар синфи, колхикум туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Ғарбий Тян-Шан, Чатқол ва Қурама тоғ тизмлари ҳудудида ўсади[1].
| Кесселринг сарвинжони | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Cолчиcум |
| Бинар номи | |
| Cолчиcум кесселрингии | |
Биринчи марта 1883-йилда Эдуард Регел томонидан расман тасвирланган.
Тавсифи
Баландлиги 6-10 см гача етадиган кўп йиллик пиёзчали ўт ўсимлик. Попук илдиз тизимига эга. Пиёзчаси чўзиқ тухумсимон, диаметри 1-3,5 см, ташқи қобиғи дағал, қора қўнғир тусда. Пояси силлиқ, қисқа, бир ёки икки дона, шохланмаган. Барглари 3-6 дона, оддий бандсиз, яшил, ўртасидан сиёҳранг чизиқ о'тган. Гуллари бир, икки дона поя учида жойлашган. Гултожибарглари қўшилмаган, оқ, ташқи томони тўқ бинафшаранг чизиқли, наштарсимон, тўмтоқ тузилган. Чангчилари тожибарглардан икки баробар қисқа, чанг иплари ингичка, сариқ тусда. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Феврал ойида гуллаб меваси март апрелда пишиб етилади. Уруғи ва пиёзчалари орқали ко'паяди.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда жуда кам тарқалган, якка-якка ёки тўп ҳосил қилиб ўсади. Тошкент вилояти Ғарбий Тян-Шан, Чатқол, Қурама тоғ тизмларида учрайди. Тог'нинг этакларидан то тог'нинг юқори қисмигача бўлган жойларда, майда жинсли тупроқларда ва шағалли ерларда ўсади. Гулларининг йиғиб олиниши ва чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида ареали қисқариб кетган. Чатқол биосфера қўриқхонаси ва Угом-чатқол давлат табиат миллий боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Cолчиcум кесселрингии“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.