Kesson kasalligi
Кессон касаллиги — асосан, кессондан чиққач ва ғаввослик ишларини бажаргач, декомпрессия (юқори босимдан бирмунча паст босимли муҳитга аста-секин ўтиш) қоидалари бузилишидан келиб чиқадиган касаллик ҳолати, декомпрессией касалликлардан. Касб касаллиги ҳисобланиб, асосан, кессонда ишловчиларда учрайди. Анча юқори босимли муҳитдан бирмунча паст босимли муҳитга бирдан ўтилганда тўқималарда эриган азот пуфак-пуфак бўлиб ажралиб чиқиб, қон томирларда эмболия ҳосил бўлади. Эмболиянинг ўрнига, яъни қаерда жойлашганига қараб касаллик белгилари турлича бўлади. Ўткир кессон касаллигида бадан қичишади, бўғим ва мускуллар оғрийди (енгил шакли); беморнинг боши айланади, оғрийди, қорни дам бўлади, қулоғи шанғиллайди, қайт қилади, мувозанат сақлай олмайди (ўртача оғир шакли); баъзан нутқ бузилади, кўз кўрмай қолади, бемор ҳушдан кетади, фалажланади, миокард ёки ўпка инфаркти (оғир шакли) кузатилади. Ҳаёт учун муҳим аъзоларга кўплаб пуфакчалар тўпланиши, ҳатто ўлим содир бўлиши мумкин. Сурункали кессон касаллигида секин-аста ривожланади ёки касалликнинг ўткир давридан кейин юзага келади, бунда бўғим ва суяклар, шунингдек, орқа мия, эшитиш аъзолари зарарланади, миокард дистрофияси ва бошқа нохуш ҳолатлар рўй беради. Касалликнинг олдини олиш учун декомпрессия қоидаларига амал қилиш, яъни юқори босимли муҳитдан қуйи босимли муҳитга аста-секин ўтиш талаб этилади. Давоси: беморни „даво шлюзи“га жойлаштирилади, ундан чиққач, юрак фаолиятини яхшилайдиган дори-дармонлар, иссиқ муолажалар буюрилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |