Ketev meriri
Кетев мерири (вариантлар: Кетеб мерири, Катев мерири, Кетев мрири ибронийча: קֶטֶב מְרִירִי лотинча: даэмониум меридианум) яҳудий афсоналарида кундузги жазирама вақтида чиқадиган жин.
Жин эрталаб соат 10 дан кундузи соат 3 га қадар фаол бўлади, лекин қоқ туш вақтида ўз кучининг энг юқори чўққисига етади, деб эътиқод қилинган.
Этимологияси
Кетев сўзи (қадимги ивритча: קֶטֶב қадимги ивритча: קֶטֶב) Инжилнинг уч жойида учрайди; сўз асосан ҳалокат маъносини англатади.
Мерири сўзи Инжилда фақат бир марта учрайди ва катта эҳтимол билан аччиқ маъносини англатади.
Шундай қилиб, Кетев мерири аччиқ ҳалокат деган умумий маънони билдиради[1][2]
Эслатмалар
Бу ибора илк маротаба Тавротда[3]. ёдга олинган (Втор. 32:24). Шунингдек, Забурда шундай дейилади: „Сиз тунда даҳшатдан, кундузи учадиган ўқдан, зулматда юрадиган ўлатдан, тушда вайрон қилувчи мараздан қўрқмайсиз“ (Пс. 90:5 ; бошқа маъноси таржимаси: „[Қўрқмайсиз] ўлатдан, зулматда юришдан, туш вақтида тўсатдан келадиган ўлимдан (кетев)“).
Кетев Мерири Талмуд ва қўлланмаларда тез-тез тилга олинади.
Қўлланмалар устозларига кўра, Кетев Мерири жини Таммуз ойининг 17- санасидан Аванинг бошигача кучга тўлади ва ёлғиз саёҳатчиларга зарар етказиши ва болаларни жазолайдиган оталарга ҳийла қилади. Бошқа вақтда унинг вазифаларини бошқа жинлар адо этади.
Ташқи кўриниши
Кетев Мерири ташқи томондан, жундор ва қўрқинчли тасвирланади; пешонасида шохи бўлиб, кўзи кўкрагида. Унга кўзи тушган ким бўлса ўлади (Мидраш Теҳиллим 91, Бемидбар Раббаҳ 12).
Бошқа талқинларга кўра, Кетев мерири камхи тўпи[4]га ўхшайди ва тузланганда асл шаклига қайтади.
Ўхшашликлари
Баъзида Кетев мерири Эмпузага қиёсланади.
Кетев Мерирининг ташқи кўриниши Эрликка ўхшатилади.
„Кетев мерири“нинг Инжилда учраган қисмларидаги матн маъноси канъонликларнинг худоси Решеф билан боғлиқликни англатади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Кетеб (Полуденный демон) (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-09-23 санасида архивланган) ҲОРТУС ДАЭМОНУМ
- ↑ Мифологическая энциклопедия (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-09-18 санасида архивланган) Кэтэв Мерири (Кетеб Мерири)
- ↑ Аверинцев С. С. Иудаистическая мифология (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-08-30 санасида архивланган) // Мифы народов мира : Энциклопедия. Электронное издание / Гл. ред. С. А. Токарев. М., 2008 (Советская Энциклопедия, 1980). С. 477—485.
- ↑ шарики (или крупинки) беловатого света