Кетмонтов — Тяншандаги тоғ тизмаси. Ғарбий қисми Қирғизистон Рес-публикаси, шарқий қисми Хитой ҳуду-дида. Уз 300 км, бал. 3638 м гача (Осмонтоғ). Гранит, оҳактош ва порфирдан таркиб топган. Тоғ тепалари ясси, шимолий ён бағри кенг, жанубий ён бағри қисқа ва тик. Тоғ этаклари ва жанубий ён бағри дашт ўсимликлари, шимолий ён бағри эса Тяншан қорақарағай ўрмонлари ва ўтлоқлари билан банд. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил