Кевин Деннис Курáнйи Родрíгуэз (олмонча: Кевин Деннис Курáнйи Родрíгуэз ; 1982-йил 2-март, Рио-де-Жанейро, Бразилия) – келиб чиқиши панамалик бўлган немис собиқ профессионал футболчиси. Кевин ҳужумчи позициясда ўйнаган. Куранйи тўп учун рақиб жарима майдонида ҳаводаги курашда кучли устунлиги ва гол уриш маҳоратига эга эди. 2003-йилдан 2008-йилгача Куранйи Германия миллий терма жамоаси таркибида 52 та ўйинда 19 та гол муаллифи бўлган. У иккита УЭФА Европа чемпионати ва битта ФИФА Конфедерациялар кубогида иштирок этган. Клублар даражасида Куранйи Германиядаги „ВфБ Стуттгарт“, „Счалке 04“ ва „Хоффенхайм“ ҳамда Россиядаги „Динамо Москва“ жамоаларида тўп сурган.

Кевин Курáнйи
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Кевин Деннис Куранйи Родригес
Таваллуд санаси 1982-йил 2-март (1982-03-02) (44 ёш)
Таваллуд жойи Рио-де-Жанейро, Бразилия
Бўйи 1.90 м
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1988—1993 Серрано
1993—1994 Лас Промесас Панама
1994—1996 Серрано
1996—1997 Лас Промесас Панама
1997—2001 ВфБ Стуттгарт
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2000—2002 ВфБ Стуттгарт ИИ 33 (10)
2001—2005 ВфБ Стуттгарт 99 (40)
2005—2010 Счалке 04 162 (71)
2010—2015 Динамо Москва 123 (50)
2015—2016 1899 Ҳоффенҳеим 14 (0)
Тотал 431 (171)
Миллий терма жамоа
2001 Германия У20 5 (2)
2002—2003 Германия У21 6 (2)
2002 Германия жамоаси 2006 1 (1)
2003—2008 Германия 52 (19)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Динамо Москва

2010-йил мавсуми

Кевин Куранйи „Динамо“да

2010-йилда „Счалке 04“ ҳужумчиси Кевин Куранйи ўзининг расмий сайтида ёзда Москванинг „Динамо“ клуби футболчисига айланишини тасдиқлаган эди. Куранйи Москва клуби таклифини қабул қилишдан олдин ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўрганини айтди. Москванинг „Динамо“ клуби билан тузилган шартнома 2010-йилнинг 1-июлидан кучга кирган. 31-июл куни Куранйи „Динамо“ клуби сафида „Криля Советов“га қарши ўйинда дебют қилди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. „Зенит“ клубига қарши ўйинда Куранйи „оқ-кўклар“ учун биринчи голини урди, аммо „Динамо“ клуби ғалаба қозона олмади ва ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

2010-йилги мавсум якунида Кевин „Динамо“ клубининг мухлислари томонидан жамоанинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди (атиги 16 ўйин ўтказиб, 9 та гол урган).

2011/2012-йилги мавсум

Кейинги мавсумда Куранйи биринчи турда гол урди, аммо бу унинг жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади. Шундан сўнг Кевин 11 ўйин давомида гол ура олмади ва омадсиз сериясига фақат 14-турнинг „Том“ клуби билан бўлган ўйинида (3:0) барҳам берди. Кейинги турларда Куранйи яна ўзининг тўпурарлик хусусиятларини намойиш эта бошлади ва чемпионатнинг иккинчи давраси якунига етганидан кейин унинг ҳисобида 10 та гол бор эди.

2011-йилнинг 17-ноябрида Куранйи „Динамо“ клуби билан шартномасини 2015-йилнинг ёзига қадар узайтирди.

2012/2013-йилги мавсум

Мавсум бошланишидан олдин Кевин „Динамо“ клубининг янги сардори этиб тайинланди.

2013/2014-йилги мавсум

Куранйи жароҳати туфайли 2013/14-йилги мавсум стартини ўтказиб юборди. Жароҳатдан кейинги биринчи ўйинда у „Рубин“ клубига қарши ўйинда 15 дақиқа майдонга тушди ва қизил карточка олди, кейин яна бир ойга сафдан чиқди. Кеч кузда ва эрта баҳорда у „Амкар“ клуби билан ўйинда дубл қайд этди, CСКА ва „Кубан“ билан учрашувларда гол, „Том“ клуби билан ўйинда ғалаба голини киритди, „Зенит“ клуби дарвозасини ишғол қилди.

2014/2015-йилги мавсум

2014/15-йилги мавсумда ҳужумчи 24 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган. 2015-йилнинг апрел ойида ўзининг расмий сайтида у келаси ёзда „Динамо“ клубини тарк этишини эълон қилди.

"Кутиш узоқ давом этди, аммо энди сизга жуда муҳим нарсани айтиш вақти келди: „Динамо“ клуби билан шартномамни узайтирмасликка қарор қилдим", - деб ёзди Куранйи расмий блогида. - Москвадаги ажойиб ва жуда қизиқарли беш йилдан сўнг ёзда клубим билан хайрлашаман. Бу қадам мен учун осон бўлмади. Чунки бу клуб, унинг ходимлари, ҳамкасблари, бу шаҳар ва юрт менинг қалбимга жуда қадрдон бўлиб қолган. Бу беш йил ўзгача бўлди. Мен нафақат бу ерда орттирган тажрибамдан, балки кўплаб қизиқарли учрашувлар ва янги дўстларимдан ҳам миннатдорман.

2015/2016-йилги мавсум

2015-йилнинг ёзида Кевин Куранйи „Хоффенхайм“ клуби сафига шахсий шароитдан келиб чиқиб эркин агент сифатида қўшилди.

2017-йил 24-март куни Куранйи нафақага чиққанини эълон қилди: „Охир-оқибат, вақт келди. Мен аллақачон 35 ёшдаман ва вақтимни бошқа нарсаларга бағишламоқчиман“.

Терма жамоа фаолияти

Куранйи 2003-йил 29-март куни Германия терма жамоаси сафида 2004-йилги Европа чемпионати саралаш турнирида Литвага қарши биринчи ўйинини ўтказди.

2003-йил 11-октябрда терма жамоа сафидаги олтинчи ўйинда ҳужумчи Исландия дарвозасига (3:0) баҳсдаги охирги голни уриб, Германия терма жамоасининг Евро-2004 турнирида иштирок этишини расмийлаштирган ҳолда ўзининг дебют голини нишонлади.

Кевин терма жамоа сафида Евро-2004 финал босқичида ва 2005-йилги Конфедерациялар кубогида тўп сурган, бироқ 2006-йилги Германия мезбонлигидаги Жаҳон чемпионати учун қайдномага киритилмаган.

2008-йил 11-октябрда Германия терма жамоаси бош мураббийи Ёахим Лёв ўйинчини Россия терма жамоасига қарши учрашувда асосий таркибга киритмаганидан сўнг, Куранйи рухсациз уйига кетди. Шундан кейин Лёв Куранйини терма жамоа сафига бошқа чақирмаслигини маълум қилди.

Статистика

Клуб

Клублардаги иштироки
Клуб Мавсум Лига Кубок Еврокубоклар Жами
Ўйинлари Голлари Ўйинлари Голлари Ўйинлари Голлари Ўйинлари Голлари
Хоффенхайм 2015/16 14 0 1 0 — — 15 0
Жами 14 0 1 0 0 0 15 0
Динамо (Москва) 2014/15 24 10 1 0 14 5 39 15
2013/14 15 8 0 0 — — 15 8
2012/13 27 10 3 1 4 0 33 11
2011/12 41 13 6 0 — — 47 13
2010 16 9 0 0 — — 16 9
Жами 123 50 10 1 18 5 151 56
Шалке 04 2009/10 30 18 12 2 — — 37 20
2008/09 38 13 4 2 7 1 44 16
2007/08 32 15 4 2 8 3 44 20
2006/07 34 15 2 2 2 0 38 17
2005/06 30 10 4 1 12 3 46 14
Жами 162 71 18 9 29 7 209 87
Штутгарт 2004/05 29 13 4 2 5 3 38 18
2003/04 33 11 3 1 8 3 44 15
2002/03 35 22 2 2 8 4 42 28
2001/02 5 1 1 1 — — 6 2
Жами 99 40 10 6 23 10 132 56
Умумий 398 161 39 16 70 22 487 199

Ютуқлари

ВфБ Штутгарт

  • УЭФА Интертото кубоги: 2002[1]

Шалке 04

  • ДФЛ-Лигапокал: 2005-йил

Германия

  • ФИФА Конфедерациялар кубоги учинчи ўрин: 2005-йил
  • УЭФА Европа чемпионатининг иккинчи совриндори: 2008-йил

Шахсий совринлари

  • киcкер Бундеслиганинг мавсумдаги жамоаси: 2006-07, 2009-10[2][3]

Манбалар

  1. ↑ „Стуттгарт 2-0 Лилле (Аггрегате: 2 - 1)“. УЭФА. 2002-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-июн.
  2. ↑ „Бундеслига Ҳисториэ 2006/07“ (де). киcкер. 2012-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Бундеслига Ҳисториэ 2009/10“ (де). киcкер. 2012-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган.

Ҳаволалар