Кевин МcҲале

Кевин Эдwард МcҲале (1957-йил 19-декабрда Миннесота штатининг Ҳиббинг шаҳрида туғилган) — келиб чиқиши хорват-ирландиялик бўлган[1] америкалик профессионал баскетболчи, Миллий Баскетбол Ассоциациясининг Бостон Селтикс жамоасида ўн уч мавсум ўйнаган ва мураббийлик қилган. Спортчилик фаолиятини якунлагандан сўнг МcҲале „Миннесота Тимберwолвес“нинг бош менежери, кейинроқ эса клуб бош мураббийи бўлиб ишлади. 2009-йил июн ойида у ўз лавозимидан бўшатилди ва НБА ТВ ва Турнер Спорц телеканалларида таҳлилчи бўлиб ишлади. 2011-йилдан 2015-йил ноябригача „Ҳоустон Роcкец“ жамоаси бош мураббийи бўлган. НБА тарихидаги 50 та энг зўр ўйинчилардан бири. Баскетбол шон-шараф зали аъзоси.

Фаолияти

Кевин Эдwард МcҲале Миннесота штатининг Хибинг шаҳрида Пол Остин МcҲале ва Жозефин Патрисия Старcевич оиласида туғилган[2] Хибинг ўрта мактабида Кевин энг яхши баскетболчилардан бири бўлиб, „Жаноб Миннесота баскетболи“ (1976) фахрий унвонини олди ва ўз жамоасини штат чемпионатида иккинчи ўринга олиб чиқди. Кейинчалик у мактаб шон-шуҳрат залига киритилган (1997)[3]

Хибинг ўрта мактабини тугатгандан сўнг, Кевин Миннесота университетига ўқишга кирди ва у ерда 4 йиллик ўқишни (1976-1980) тамомлади. Университетнинг Миннесота Голден Гопҳерс жамоасида форвард сифатида ўйнаган Кевин талабалик фаолияти давомида ўртача 15,2 очко ва 8,5 тўпни эгаллаш тўплаган. У 1979 ва 1980-йилларда икки марта Алл-Биг Теннинг барча вақтлардаги талабалар жамоасига киритилган ва ҳали ҳам университет тарихида очколар бўйича (1,704) бешинчи ва тўпни эгаллаш бўйича (950) иккинчи ўринни эгаллаб турибди[4]. 1995-йилда Миннесота университетининг 100 йиллигини нишонлаш пайтида у ушбу университет тарихидаги энг яхши ўйинчи сифатида тан олинган[5]

Манбалар

  1. ↑ „Ачиэвеменц оф Паcифиc нортҳwест cроатиан-америcан атҳлетес“ (эн). cроатиафест.орг. 2012-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июн.
  2. ↑ „Кевин Эдwард МcҲале“ (эн). Анcестрй.cом. 2012-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-июл.
  3. ↑ „Ҳиббинг Ҳигҳ Счоол Атҳлетиc Ҳалл оф Фаме“ (эн). Ҳиббинг Публиc Счоол.
  4. ↑ „Миннесота Баскетбалл Cареэр Реcордс“ (деадлинк). Университй оф Миннесота Оффиcиал Атҳлетиc Сите. 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-август.
  5. ↑ „Кевин МcҲале Намед Роcкец Ҳеад Cоач“. НБА (2011-йил 1-июн). 2013-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-август.