Кевин Антонио Жоэл Гислаин Мираллас й Cастилло (испанча: ˈкеβим миˈɾаʎас) — 1987-йил 5-октабрда туғилган белгиялик футболчи. Майдонда чап қанот ҳужумчиси сифатида ҳаракатланади. Эвертон ва Белгия терма жамоа сафидаги ўйинлари билан машҳурликга эришган.

Кевин Мираллас
Мираллас Олймпиаcос сафида 2012-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Кевин Антонио Жоэл Гислаин Мираллас й Cастилло[1]
Таваллуд санаси 1987-йил 5-октябр (1987-10-05) (39 ёш)
Таваллуд жойи Лиèге, Белгия
Бўйи 1.82 м[2]
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2008 Лилле 76 (10)
2008—2010 Сент-этен 53 (3)
2010—2012 Олймпиаcос 52 (34)
2012—2019 Эвертон 151 (29)
2018 Олймпиаcос (Ижара асосида) 13
2018-2019 Фиорентина 27 (2)
2019—2020 Роял Антwерп 18 (2)
2020—2021 Газиантеп 28 (5)
2022 Мореиренсе 8 (1)
2022—2023 АЭЛ Лимассол 21 (4)
Миллий терма жамоа
2003 Белгия У16 10 (8)
2003—2004 Белгия У17 13 (7)
2007—2018 Белгия 60 (10)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клубдаги фаолияти

Кевин Мираллас Стандарт клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, лекин ўзининг илк проффесионал учрашувини Лилле клубида ўтказади. Ушбу клуб сафида 2004-йилдан 2008-йилгача иштирок этган. Бу вақт мобайнида 95 та учрашувда майдонга тушиб, 12 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

2008-йилдан бошлаб футболчи бошқа бир франсуз клуби шарафини ҳимоя қилишни бошлайди. Кевин Сент-этен билан тўрт йиллик шартнома имзолайди[3]. 2 йилдан сўнг ижара асосида Грециянинг Олймпиаcос клубига кўчиб ўтади[4]. Ушбу давр ичида Кевин 69 та ўйинда 5 маротаба гол уришга эришади.

2010-йилнинг 15-июлида Грек клубида ўзининг дебют ўйинини ўтказади. Ушбу учрашувда клуб УЭФА Европа Лигаси доирасида Беса клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этади. Мираллас ўзининг биринчи голини 2-октабр 2010-йили Волос клубига қарши киритади. Дебют мавсумида 14 та гол киритиб тўпурарлар рўйхатида фақатгина Джибрил Cиссé дан ортда қолади. Шунингдек у Греция чемпионига айланади. 2011—2012-йилги мавсумда 20 та гол киритган ҳолда Греция чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланади ҳамда Греция чемпионлигини ва Чемпионат кубоги каби совринларни қўлга киритади. Мавсум якунига кўра, Кевин „Чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси“ унвонига сазовор бўлади[5].

2012-йил 19-август куни Эвертон клуби Кевин билан тўрт йиллик шартнома тузганини эълон қилди[6]. 25-Август куни Астон Виллага қарши ўйинда Кевин янги клубидаги дебютини ўтказади. 22-Сентабрдаги Сwансеа Cитйга қарши ўйинда у илк голини уради.

2014—2015 мавсумдан бошлаб у кам майдонга тушишни бошлайди. Шунга қарамасдан 7 та гол уришга муваффақ бўлади. 2015-йилнинг ёзида клуб билан шартномани 2019-йилгача узайтиради.

2017—2018 мавсумнинг қишки трансферлар ойнасида футболчи Олймпиаcос клубига ижара асосида қайтади[7].

Манбалар

  1. ↑ „Премиэр Леагуэ cлубс публиш 2018/19 ретаинед лисц“. Премиэр Леагуэ (2019-йил 7-июн). Қаралди: 2021-йил 9-апрел.
  2. ↑ „Эвертон Фоотбалл Cлуб Профиле“. wеб паге. Эвертон Ф.C. (2014). 2014-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 3-ноябр.
  3. ↑ „Форвард «Лилля» и сборной Бельгии перешел в «Сент-Этьен»“ (ру). Спорц.ру (2008-йил 1-сентябр). 2012-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-август.
  4. ↑ „Мираллас жоинс Олймпиакос он лоан“. Официальный сайт ФИФА (2010-йил 18-июн). 2012-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-август.
  5. ↑ „Лучшим игроком чемпионата Греции назван Миральяс, лучшим тренером — Вальверде“ (ру). Чемпионат.cом (2012-йил 5-май). 2012-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 28-август.
  6. ↑ „«Эвертон» объявил о подписании форварда «Олимпиакоса» Миральяса“ (ру). Спорц.ру (2012-йил 19-август). 2012-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-август.
  7. ↑ „Кевин Миральяс вернулся в «Олимпиакос»“. 2018-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-январ.