Khamtai Siphandon
Сипхандон Кҳамтай (1924.8.2, Чампасак вилоятининг Хуакхонгниа қишлоғи) — Лаос давлат арбоби. 1947-йилдан инқилобий ҳаракатда. Лаос Халқ инқилобий партиясининг аъзоси (1956). Жан. раёнлар штаби зобити (1947—1948), Жан. раёнларда Лаос озодлиги ҳукумати аъзоси, Лаос жан.да инқилобий озод раёнлар тузиш учун масъул (1948—1950), Лаос озодлиги фронти МК аъзоси (1950—1952), Марказий раён қўмитаси раиси (1952—1954). Патет Лао (Миллий фронт) армияси штаби аъзоси (1955— 56), партия МК бўлими мудири (1957— 59), 1959-йилдан Патет Лао фронти радиоэшиттириш, пар’вия МК ҳарбий сектори учун масъул, 1975-йилдан Лаос бош вазири ўринбосари ва Лаос халқ армияси бош қўмондони, 1991-йилдан Лаос бош вазири, 1992-йилдан Лаос Халқ инқилобий партияси МКраиси. 1972-йилдан Лаос Халқ инқилобий партияси Сиёсий бюроси аъзоси, 1982—1990-йилларда МК котиби, 1998-йил февралдан Лаос Халқ Демократик Республикаси президенти[1].
Манбалар
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |