Кҳатиа Деканоидзе (грузинча: ხატია დეკანოიძე, украинча: Хатія Деканоїдзе; 1977-йил 20-январда туғилган) – грузиялик сиёсатчи. 2012-йилда Таълим ва Фан вазири бўлиб хизмат қилган. 2020-йилдан бери Грузия парламентининг аъзоси. Шунингдек, 2015–2016-йилларда Украина Миллий полиция бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Кҳатиа Деканоидзе
ხატია დეკანოიძე
Грузия парламенти аъзоси
Мансаб даври
2020-йил 11-декабр
Президент Петро Порошенко
Вице-президент Микҳеил Саакашвили
Грузия парламенти СИУ (Стренгтҳ ис Ин Унитй) фраксияси раиси
Мансаб даври
2021-йил 31-май – 2023-йил 31-январ
Ўтмишдоши Роман Гоциридзе
Вориси Леван Безҳашвили (амалда)
Украина миллий полицияси бошлиғи
Мансаб даври
2015-йил 4-ноябр – 2016-йил 16-ноябр
Ўтмишдоши лавозим жорий этилган
Вориси Серҳий Князев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1977-йил 20-январ (1977-01-20) (49 ёш)
Тбилиси, Грузия ССР, Совет Иттифоқи
Фуқаролиги Грузия
Украина (2015–2017)
Сиёсий партияси Бирлашган миллий ҳаракат (2017–2023)
Мустақил (2023-йилда бери)
Таълим Тбилиси давлат университети
Имзоси
Мансублиги Украина Ички ишлар вазирлиги
Хизмат йиллари 2015–2017

Деканоидзе карерасини 2003-йилги Атиргуллар инқилоби сўнгида бошлаган. Дастлаб Ички ишлар вазирлиги ва дипломатик лавозимларда фаолият кўрсатган, сўнгра ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида кадрларни танлаш ва ислоҳотларни назорат қилиш учун Полиция академиясининг раҳбари этиб тайинланган. 2012-йилда Миллий Имтиҳон Маркази раҳбари ва Саакашвили президентлиги давридаги Таълим ва Фан вазири бўлиб хизмат қилган. 2012-йилги парламент сайловларида УНМ (Унитед Натионал Мовемент – Бирлашган Миллий Ҳаракат)нинг мағлубиятидан кейин мухолифатга қўшилган ва 2015-йилда Украинага кўчиб ўтиб, Петро Порошенко президентлиги даврида Миллий полиция бошлиғи этиб тайинланган.

2016-йилда Грузияга қайтган Кҳатиа Деканоидзе 2020-йилда парламентга сайланган ва 2021-йил май ойида сиёсий инқироз кетидан эълон қилинган бойкотдан сўнг парламентга қўшилган. 2021-йил май ойидан 2023-йил февралгача Бирлашган Миллий Ҳаракат (УНМ) фраксиясининг раиси бўлиб хизмат қилган. 2023-йил 24-мартда эса ўз партияси билан юзага келган можаро сабаб ушбу партиядан чиққан.

Шахсий ҳаёти

Кҳатиа Деканоидзе 1977-йил 20-январда Тбилисида (ўша пайтда Грузия Совет Социалистик Республикаси пойтахти бўлган)[1] туғилган. Халқаро муносабатлар ва дипломатия бўйича таҳсил олган ҳамда 1999-йилда Тбилиси Давлат Университетининг бакалавр дипломига эга бўлган[1]. Шу билан бирга Вена шаҳридаги Марказий Европа Университети ва АҚШда жойлашган РАНД корпорациясида ҳам таълим олган.

Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясидаги нутқи давомида Кҳатиа Деканоидзе шундай деган эди:

Ёшлигимда турли спорт ўйинлари ва гуруҳларга қатнашардим. Баъзи бир ёши катта эркакларнинг менга қараб туриши менга жуда ноқулайлик туғдирарди. Ўзимни қулай ҳис қилмасдим ва менимча, бу ҳолат кўп ёш қизларнинг ҳам бошидан ўтган. Улар баскетбол, футбол, теннис ёки кураш каби спорт турлари билан майдонда шуғулланишни жуда севишади, бироқ уларнинг эътибори спортдан кўра кўпроқ хавфсизликка қаратилган[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Оффиcиал Биограпҳй“. Парлиамент оф Георгиа. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  2. ↑ „Cуррент аффаирс дебате: Тҳреатенед банс оф Приде эвенц ин Cоунcил оф Эуропе мембер Статес“. Парлиаментарй Ассемблй оф тҳе Cоунcил оф Эуропе (2022-йил 13-октябр). Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.