Кҳулва — Бангладешнинг жан.ғарбий қисмидаги шаҳар. Ганг дарёсининг кема қатнайдиган тармоғи — Пусур дарёси бўйида. Аҳолиси 732 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). К. — саноати тез ўсиб бораётган ва иқтисодий аҳамияти жиҳатидан мамлакатда 3-ўриндаги шаҳар. Транспорт йўллари тутуни. Жут (мамлакат жут саноатининг ярмидан ортиғи жойлашган), ип газлама, озиқ-овқат, металлсозлик саноатлари ривожланган. Машинасозлик (кабел ишлаб чиқариш заводи), ёғочсозлик ва кимё саноати, дарё кемасозлиги корхоналари, иссиқлик электр ст-ялари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил