Kibr
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кибр-ҳаво, манманлик, димоғдорлик — ўз шахсиятига, қобилиятига ортиқча баҳо бериш, ўзини бошқалардан юқори қўйиш, калондимоғлик оқибатида намоён бўладиган салбий ахлоқий сифат.
Бу сифат кишиларни менсимаслик, уларга паст назар билан қараш, ўринсиз ғурурга берилиш, ўзининг арзимас ютуқларини бўрттириб кўрсатиш ва б.да кўринади. Кибрли киши ўз айби, нуқсонларидан кўз юмади, манмансирайди. Манман киши ўзгаларнинг насиҳатини ёқтирмайди, залолат ботқоғига ботади. Кибр — кишиларнинг камчилиги, нуқсонидир. Кибр одамлар ўртасида бирдамлик, аҳиллик ва муҳаббатни йўқ қилади, адоват уйғотади. Кибр одобсизлик белгиси бўлиб, у доимо қораланган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Кибр“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Кибрга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |