Кичик Эргаш (Кичкина Эргаш) (1885—1918) — таниқли қўрбоши. Туркистон мухторияти ҳукумати раҳбарларидан бири. Туркистон мухторияти учун кураш олиб борган қўрбоши.

Кичик Эргаш
Кичкина Эргаш
Туркистон мухторияти вазири
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1885-йил
Қўқон Бачқир қишлог’и
Вафоти 1918-йил

Таржимайи ҳоли

Кичик Эргаш 1885-йилда Қўқон яқинидаги Бачқир қишлоғида таваллуд топган. Унинг бўйи паст бўлганлиги сабабли „Кичик Эргаш“ деб аташган. У фаолияти давомида 1910—1917-йилларда Россия империясига қарши бир гуруҳ ҳамроҳлари билан биргаликда кураш олиб борган. У 1913—1915-йил бир неча марта қамоққа олинган ва сургун ҳам қилинган[1].

Фаолияти

Туркистон мухторияти ташкил этилгач, Қўқон шаҳрига Кичик Эргаш миршаб лавозимига тайинланади ва унга қўрбоши унвони берилади. У 1918-йил февралда Туркистон мухториятини амалда бошқаради ҳамда ҳарбий кучларига қўмондонлик қилади. Тарихчи олим Қаҳрамон Ражабов сўзларига кўра Кичик Эргаш Бачқир қишлоғида қизил гвардиячилар ва арман дашноқлари билан бўлган жангда ўлдирилган. Тарихчи олим Қаҳрамон Ражабов ёзишича, совет ҳокимияти йилларида эълон қилинган китобларда Кичкина Эргашга нисбаттан „ўғри ва қароқчи“ деб нотўғри талқин қилинган. Масалан Қўқонлик совет ёзувчиси ва журналисти Ҳусайн Шамс ўзининг Ҳуқуқ номли тарихий романида „Кичкина Эргаш Феврал инқилобида Қўқоннинг Ўлтарма қишлоғидан бош кўтариб, ўзига йигирма-ўттиз йигит олиб, Қўқон атрофини талаб юрган зўр ўғри эди. Эргаш қўрбоши Қўқонга келиб, „Шўройи ислом“ ҳимояси остида йигит тўплаб ном чиқаргач, уни ҳам таклиф қилган бўлсада у аралашмади. Урушнинг учинчи куни бўлсак, у Қўқонга дабдаба билан кириб келган“ деб нотўғри талқин қилинган[1]. Кичкина Эргаш вафот этгач, Катта Эргаш унинг ўрнига Фарғона водийсида совет режимига қарши кураш олиб боради. Ушбу ҳаракатнинг маркази Бачқир бўлган Қўқон уезди ҳисобланган[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ражабов Қ. Туркистон мухторияти вазирлари ҳамда миллий мажлис а’золари ҳаёти ва тақдири. Тошкент: Бодомзор инвест, 2021 — 92-бет. 
  2. ↑ Абдуллаев Р. Рахимов М, Ражабов Қ ва бошқалар. О’збекистон тарихи (1917—1991) биринчи китоб. Тошкент: О’збекистон, 2019 — 560-бет.