Kichik Muhammad Mahram uyi
Кичик Муҳаммад Маҳрам уйи – Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги меъморий ёдгорлик. Кичик Муҳаммад Маҳрам уйи ХИХ аср охирида қурилган[1]. Ҳозирда Хива шаҳридаги Калтаминор маҳалла фуқаролар йиғини, Шерпа Ўразова кўчаси, 66-уйда жойлашган. Хоразм вилояти маданий мерос бошқармаси тасаруфида[1].
| Кичик Муҳаммад Маҳрам уйи | |
|---|---|
| Жойлашуви | Хива, Хоразм вилояти |
| Координаталар | 41°22′45″Н 60°21′11″Э / 41.37920878785782°Н 60.35315249821426°Э |
| Тури | уй |
| Архитектура услуби | Хоразм меъморчилиги |
| Асосчи | Кичик Муҳаммад маҳрам |
| Асос солиниши | ХИХ аср охири |
| Машҳур кишилари | Кичик Муҳаммад маҳрам |
| Қаровчи | Хоразм вилояти Маданий мерос бошқармаси |
| Қурилиш материали | пишиқ ғишт ва синч |
Тарихи
Кичик Муҳаммад Маҳрам уйи Муҳаммад Раҳимхон ИИ Ферузнинг маслаҳатчиси ва нуфузли амалдорларидан бири Кичик Муҳаммад маҳрам томонидан ХИХ аср охирда қурилган[2].
Хива хонлигида Муҳаммад маҳрамлар иккита бўлганлиги учун бири улуғ Муҳаммад (Мамат) маҳрам, иккинчиси кичик Муҳаммад (Мамат) маҳрам деб атаганлар. Тарихчи Юсуф Баёний бу маҳрамлар икки нафар бўлганлиги, кичик Муҳаммад маҳрам яна ақлли Муҳаммад деб аташгани ва бу маҳрам ўз ҳисобидан мадраса қурдиргани, 1909-йилда вафот этгани ҳақида маълумот қолдирган.
Кичик Муҳаммад Маҳрам уйи Хоразм меъморчилик услубида айвон шаклда барпо қилинган[2]. Қурилишда пишган ғишт билан бирга нигирик (синч) ишлатилган. Хоразмда ерости сувлари яқин бўлгани, ёзи иссиқ, ёғингарчилик кам бўлиши, тоғлар деярли йўқлиги туфайли уйлар баланд жойда қурилган, пахсалардан қилинган деворлар уйларнинг салқинлигини таъминлаган. Худди шундай шаклда Кичик Муҳаммад Маҳрам уйи ҳам қурилган. Уйнинг умумий ер майдони 0.0440 гектар бўлган[2]. Уй қурилиш ости майдони 284.86 кв. метр, бостирмаси 489,28 кв. метр, уйнинг баландлиги 3,2 метрни ва баъзи жойлари 3,7 метрни бостирмасининг баландлиги 4,4 метрни ташкил қилган. Кичик Муҳаммад Маҳрам уйининг умумий ҳажми: 1155,89 куб метр бўлган.
Уйнинг сирт деворлари пишиқ мусулмон ғиштдан қурилган, ишчи хоналарнинг оралиқ деворлари, синчдан (нигирик) тикланган, томнинг усти ёғоч (болор) билан ёпилган[2]. Уй бир қанча марта таъмирдан чиқарилган. Ҳозирда Кичик Муҳаммад Маҳрам уйидан „Калтаминор“ маҳалла фуқаролар йиғини идораси сифатида фойдаланиб келинмоқда[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „№10 - КИCҲИК МУҲАММАД МАҲРАМ УЙИ“.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Кичик Мухаммад Махрам уйи“. 2023-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-октябр.
