Кичкина табиб
Андоза:Овозли Википедия Кичкина табиб — Ўзбекфилм (Очиқ тижорат аксиядорлик жамияти) киностудияси томонидан, „Ўзбеккино“ (Давлат аксиядорлик компанияси, 1998-й) буюртмасига биноан суратга олинган, комедия ва фантастика элементлари билан бойитилган драматик филм. Зулфиқор Мусоқов режиссёрлигида тақдим этилган мазкур филмда 90-йилларнинг бир қатор машҳур, тажрибали актёрлари суратга тушган. 8 ёшида бўлган Дилшодбек Каттабековнинг кинодаги дебют роли уни бутун Ўзбекистонга машҳур қилди.
| Кичкина табиб | |
|---|---|
| Файл:Кичкина табиб.жпг | |
| Режиссёр(лар) | Зулфиқор Мусоқов |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Зулфиқор Мусоқов |
| Ролларда |
Мурод Ражабов Дилшодбек Каттабеков Зикир Муҳаммаджонов Саида Мансурхўжаева Фотима Режаметова Карим Мирҳодиев Мунаввара Абдуллаева Ражаб Адашев Ҳожиакбар Нурматов |
| Дистрибютор | Ўзбеккино ДАК[1] |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 88 дақиқа |
| Тиллар | ўзбек, рус, франсуз |
Сюжети
Филм 2 та сюжет йўналиши билан бошланиб, кейин бир-бирига уланиб кетади.[2]
1-сюжет йўналиши: Шуҳрат Шодмонов — Тошкентдаги йирик халқаро бизнес-марказида ўз офисига, ўз ишчи-ходимларига эга бўлган сармоядор, тадбиркор. Нонушта пайти у невараси Нигорадан ўғли Шавкат 2 кундан бери Янгийўлдаги жазмани билан яшаб юргани ҳақида билиб олади. Ўша куни унинг устидан арз қилиб, маошини талаб қилган Нозим (Нозим Тўлахўжаев) исмли ишчисига Шуҳрат ака ҳақ тўлашдан бўйин товлайди. Нозим эса унинг бу хатти-ҳаракатидан чуқур норози бўлиб, „сизни худога солдим“ дея кабинетдан чиқиб кетади.
Бир-икки кундан сўнг Шуҳрат ака Тошкентнинг 90-йилларда машҳур бўлган „Мезон“ ресторанида невараси Нигоранинг туғилган кунига бағишлаб зиёфат ташкил қилади. Зиёфатда ўртакаш Ҳусан Шарипов (камео) ва „Нола“ ансамбли хизмат қилишади. Зиёфат сўнггида Шуҳрат аканинг укаси Шерзод Шодмонов (Ҳожиакбар Нурматов) ўзининг янги бизнес-ҳамкорлари билан акасини таништиради. У тадбиркорлар Шуҳрат аканинг фирмаси орқали гиёҳванд моддалар контрабандасини амалга ошириш режасини таклиф қилишади. Шуҳрат ака бундай таваккалли таклифга укасининг қистови билан, ёқар-ёқмас рози бўлади. Зиёфатдаги бу суҳбатни видео-оператор ниқоби остида ташриф буюрган орган ходими (рус йигит) суратга олади ва МХХ ходимига (Муҳаммаджон Узоқов) тақдим этади.
Зиёфатнинг эртаси куни Нигора уйида ўзидан-ўзи хушсиз, паралич ҳолатга тушиб қолади. Нигоранинг ойиси Наргиза (Фотима Режаметова) дарҳол қайнатаси Шуҳрат акага телефонда хабар беради. Шуҳрат ака жонҳолатда уйга етиб келади. Нигорани кўриб қўйган ҳамшира қизни касалхонага ётқизишни таклиф қилади. Шуҳрат ака бунга рози бўлмайди ва республиканинг энг тажрибали шифокори Борис Абрамовични тиббий ускуна ва жиҳозлари билан уйига кўчиртириб олиб келади. Бу орада Шерзод Шодмонов франсиялик докторни (Пиэрре Счувен), таржимон билан акасининг уйига бошлаб келади. Франсуз доктор Нигоранинг бу касаллигини „психосоматик“ деб атайди, Нигорани Париждаги клиникага олиб борган билан бирор ўзгариш бўлиши қийин эканлигини Шуҳрат акага тушунтиради. Доктор Борис Абрамович эса Нигорани „ухлаб ётибди“, унинг уйғонишини фақат кутиш кераклигини айтади. Шуҳрат ака нима қилишни билмайди.
2-сюжет йўналиши: Дониёр — бедаво дардга чалинган оғир касалларни даволай оладиган ғайритабиий кучга эга. Унинг бу қобилияти туфайли қишлоғида бирорта касал қолмаган. Аммо Дониёрнинг ойиси Хайриниса опа (Мунаввара Абдуллаева) бедаво дардга чалинган, Тошкентдаги шифокор ҳам уни даволай олмади ва уни уйига олиб кетишга Нормат акага (Тоживой Норматов) рухсат беради.
Дониёр ўша тунда ўзининг „Олапар“ лақабли ити билан онасининг тузалиб кетишини худодан астойдил сўрайди, эрталаб Хайриниса опа ҳеч нарса бўлмагандай тузалиб кетади. Қишлоқда Дониёрнинг „душмани“ - Ҳасанбой „терминатор“ лақабли сурбет бола ҳам „тўғри йўлга“ киради. Дониёр ўзининг „дўсти“ — уруш фахрийси Тўқсон бобонинг (Зикир Муҳаммаджонов) урушда йўқотилган чап қўлини „қайта тиклаб“ беради.
Бир куни Тешавой исмли, одамларни ишончига кира оладиган, ғайратли характерга эга „даллол“ (Карим Мирҳодиев)ўзи билан опера куйлашни хуш кўрувчи, лекин овози хириллаб қолган журналистни (Рихсивой Алиев) Нормат аканинг уйига бошлаб келади, ва Дониёрнинг бу „қобилиятини“ қонунийлаштириш учун ўз ёрдамини таклиф қилади. Дониёр журналистнинг овозини жарангдор қилиб беради. Эвазига ўша журналист Дониёрнинг тиббий фаолияти учун „лисензия“ ёзиб беради ва у ҳақда газетада „Кичкина табиб“ номли мақола (филм номи шу мақола номидан келиб чиққан) чоп этади. Дониёр ҳақида тошкентлик тадбиркор Шуҳрат Шодмоновнинг уй хизматкори Машраб ака (Ражаб Адашев) ўқиб қолади.
Умумий сюжет. Ўша куниёқ Дониёрнинг қишлоғига Шодмонов ўзининг „Мерcедес-Бенз“ машинасида катта тезликда етиб келади ва ундан „чуқур уйқуда ётган“ набирасини даволаб беришини илтимос қилади. Дониёр Тешавой ака билан Тошкентга боради. У Шодмоновнинг невараси — Нигорани узлуксиз даволаш зарурати мавжудлиги туфайли уларникида Тешавой ака билан яшай бошлайди.
Шодмоновнинг оиласи тинч эмас: ўғли Шавкат (Баҳром Матчонов) Янгийўлдаги жазмани билан яшайди, онда-сонда уйга келиб туради ва хотини Наргиза билан ажрашишни истайди, лекин Шуҳрат ака бунга йўл қўймайди; қизи Шаҳноза (Саида Мансурхўжаева) эса келинойиси Наргиза билан гаплашмайди, уни ҳурмат қилмайди; фақат уй хизматкори, соқов Машраб ака (аслида у соқов эмас) оиладаги тотувликни сақлаб қолишга ҳаракат қилади, Шуҳрат ака уни шунинг учун жуда ҳурмат қилади.
Дониёр Нигоранинг номаълум касаллиги (психосоматик) сабабларини аниқлашга астойдил ҳаракат қилади ва охир-оқибат бунинг сабаби оиладаги носоғлом муҳит („уйдан фаришталар қочиб кетган“), Шуҳрат аканинг қинғир ишлари, оила аъзоларининг бир-бирига меҳри йўқлиги эканлигини таҳмин қилади. Дониёр қизни ноодатий усуллар билан даволашга киришади. Кун бўйи тоза ҳавода, қуёш остида у Нигорага франсуз адиби Антуан де Сент-Экзюперининг ҳикояларидан ўқиб беради. Нигоранинг олдида Шуҳрат ака билан кулгили рақсга тушади, ва шу орқали қизнинг табиий эмоционал туйғуларини қайта тиклашга ҳаракат қилади.
Бу орада Тешавой ака Шодмоновнинг қизи Шаҳнозани севиб қолади, унга севги изҳор қилади, лекин рад жавобини олади. Шаҳноза ўз навбатида директори Адҳам Ҳамидовичнинг шилқим ҳаракатлари ҳақида дадасига айтиб беради. Шуҳрат ака Адҳамни Шаҳнозадан узр сўрашга мажбур қилади. Шуҳрат ака айбини ювиш учун Нозимга 30 минг доллар ҳақ тўламоқчи бўлади, Нозим рад этади, Шуҳрат ака пулларни ахлат йиг"увчи машинага улоқтиради.[3]
Филм сўнггида Нигора тузалади, Дониёр қишлоғига қайтади; Шавкат хотини Наргиза билан ярашади; Шаҳноза келинойисидан, Машраб амакидан уларнинг дилини оғритгани учун узр сўрайди, кўп вақтини оиласига бағишлайди ва Дониёрнинг уйида Тешавой аканинг туйғуларига хайриҳоҳлик билдиради; Шерзод Шодмонов ҳамтовоқлари билан гиёҳванд моддалар олди-сотдиси устида қўлга олинади. Шуҳрат ака эса қонун олдида жавоб бериш учун, уни изидан Дониёрнинг қишлоғигача етиб келган МХХ ходимлари томон ўз ихтиёри билан боради. Машраб „қасамини бузади“ ва гапира бошлайди, хўжайинини таслим бўлмасликка кўндирмоқчи бўлади. Шуҳрат ака болаларини Машрабга топшириб кетади.
Филмда фойдаланилган тароналар:
„Нола“ — „Хоҳ инон, хоҳ инонма“ (асосий саундтрек); „Ўйна“ (базмдаги тарона);
Луcиано Паваротти — Опера
НъСйнc — „Теаринъ уп мй ҳеарт“ (Дониёр ва Шуҳрат аканинг Нигора олдидаги рақси).
Ролларда
| Актёр | Рол |
|---|---|
| Мурод Ражабов | йирик тадбиркор Шуҳрат Шодмонов |
| Дилшодбек Каттабеков | кичкина табиб Дониёр |
| Карим Мирҳодиев | Дониёрнинг "менежери" Тешавой (Бекзод Муҳаммадкаримов овоз берган) |
| Барно Нишонова | Шодмоновнинг невараси Нигора |
| Фотима Режаметова | Нигоранинг онаси Наргиза |
| Саида Мансурхўжаева | Шодмоновнинг қизи Шаҳноза |
| Мунаввара Абдуллаева | Дониёрнинг онаси Хайриниса опа |
| Баҳром Матчонов | Шодмоновнинг ўғли, Нигоранинг дадаси Шавкат (Санжар Са'дуллаев овоз берган) |
| Ражаб Адашев | уй хизматкори Машраб ака |
| Зикир Муҳаммаджонов | уруш фахрийси То'қсон бобо |
| Ҳожиакбар Нурматов | Шодмоновнинг укаси Шерзод Шодмонов |
| Валерий Юлдашев | доктор Борис Абрамович Газинский |
| Рихсивой Алиев | журналист, эксперт |
| Фатҳулла Масудов | Дониёрнинг катта акаси Нуриддин |
| Нозим Тўлахўжаев | Шодмоновнинг собиқ ишчиси Нозим (Ҳошим Арслонов овоз берган) |
| Ҳусан Шарипов | камео базмдаги ўртакаш |
| Тожибой Норматов | Дониёрнинг дадаси Нормат ака |
| Муҳаммаджон Узоқов | Миллий хавфсизлик ходими |
Манбалар
- ↑ Филм
- ↑ Очилов, М.М.; Нарзуллаев, О.О.; Холматов, О.А. (2025-04-06). „Машинали о'қитиш алгоритмлари асосида о'збек тили матнларидаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатиш“. Международный Журнал Теоретических и Прикладных Вопросов Цифровых Технологий. 8-жилд, № 1. 85–94-бет. дои:10.62132/иждт.в8и1.235. ИССН 2181-3094.
{{cите магазине}}: Чеcк|дои=валуэ (ёрдам) - ↑ Очилов, М.М.; Нарзуллаев, О.О.; Холматов, О.А. (2025-04-06). „Машинали о'қитиш алгоритмлари асосида о'збек тили матнларидаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатиш“. Международный Журнал Теоретических и Прикладных Вопросов Цифровых Технологий. 8-жилд, № 1. 85–94-бет. дои:10.62132/иждт.в8и1.235. ИССН 2181-3094.
{{cите магазине}}: Чеcк|дои=валуэ (ёрдам)
| Филмга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |