Кидарийлар В асрда

Кидарийлар — келиб чиқиши масаласида ҳар хил тахминлар мавжуд. Ба'зилар туркий халқ деса, бошқалари эроний деб ҳисоблашади.[1][2][3][4]. Кидарийларнинг биринчи подшоларидан бири Кидара И бўлган. Кидарийлар Олтой тоғлари ва Шарқий Туркистон оралиғидан жанубий-ғарбга силжиб, 420-йилда Боло (Нахшаб) шаҳрини ўзига қароргоҳ қилишган ва Хионийлар давлати билан қўшни бўлиб қолганлар.

В асрнинг 2-ярмида Хионийлар ва Кидарийлар давлати ҳудудини ўз ичига олган янги бир давлат эфталийлар сулоласи ўртага чиқади ва ВИ аср 60-йилларигача Марказий Осиёдаги энг йирик давлатга айланади...

Сосонийлар императори Феруз И ва эфталийлар билан зиддият

Сосонийлар империяси ташкил топганидан бери унинг ҳукмдорлари, хусусан, римликлардан о'лпон йиг'иш орқали о'з салтанатларининг қудратини ко'рсатдилар.[5] Бироқ сосонийларнинг са’й-ҳаракатлари В аср бошларида кидарийлар томонидан тўхтатилди ва Сосоний ҳукмдорлар Яздигард И (399–420-йиллар), Баҳром В (420–438) ва Яздигард ИИ (438–457) эфталийларга солиқ тол'лашга мажбур бўлган. Гарчи бу сосонийлар хазинасини безовта қилмаган бо'лса-да, барибир бу ҳолат Сосонийлар империяси учун камситилиш эди. Яздигард ИИ охир-оқибат о'лпон то'лашдан бош тортди, натижада кидарийлар милодий 464-йилда сосонийларнинг ҳукмрон шоҳи Феруз И га қарши уруш э'лон қилди. Ферузда жанг қилиш учун аскар етишмасди ва шунинг учун Византия империясидан молиявий ёрдам сўради, Византия эса унинг илтимосини рад этади. Феруз кидарийлар подшоси Кунхосга сулҳ таклиф қилади ва унга синглисини турмушга таклиф қилади, лекин унинг ўрнига мақоми паст бир аёлни юборади. Орадан бир қанча вақт ўтиб Кунхос Ферузнинг ёлғон ваъдасидан хабар топди ва ўз навбатида уни алдамоқчи бўлиб, қўшинини кучайтириш учун ҳарбий мутахассислар юборишни илтимос қилди. 300 кишилик ҳарбий мутахассислар гуруҳи Балом (Балх)даги Кунхос саройига етиб келганида, улар ўлдирилган. Тахминан шу даврда Феруз эфталийлар билан иттифоқ тузди ва уларнинг ёрдами билан у 466-йилда кидарийлар устидан ғалаба қозонди ва Бақтрияни қисқа муддатга сосонийлар назоратига ўтказди ва Балхда ўзининг олтин тангаларини чиқарди. Олтин танга услуби асосан Кидарий тангаларига асосланган бо'либ, Феруз иккинчи тож кийган ҳолда тасвирланган. 467-йилда сосонийлар элчиси Византия пойтахти Константинополга етиб келди ва у ерда кидарийлар устидан ғалабасини эълон қилинди. 468-йилда Шимолий Хитойга юборилган Сосоний элчиси ҳам худди шундай қилган.[6]

Манбалар

  1. ↑ Осберт Гуй Станҳопе Cраwфорд. Антиқуитй. Антиқуитй Публиcатионс, 1957 — 138-бет. 
  2. ↑ Рене Груссе. Империя степей: Аттила, Чингисхан, Тамерлан. Алматы: Санат, 2005 — 82-бет. 
  3. ↑ Тер-Мкртичян Л. Х.. Армянские источники о Средней Азии. В—ВИИ вв. Наука, 1979 — 49-бет. 
  4. ↑ Эрматов М. М.. Этногенез и формирование предков узбекского народа. Ташкент: Узбекистан, 1968 — 129-бет. 
  5. ↑ Пайне 2016, п. 18.. 
  6. ↑ Боннер, Мичаэл (2020). Тҳе Ласт Эмпире оф Иран. Неw Ёрк: Горгиас Пресс. пп. 1–406. ИСБН 978-1463206161.. 

Адабиёт

  • Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Т., 2001.