Kigiz
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Кигиз, намат — 1) уй жиҳози; кигизчиликда жундан босиб тайёрланадиган қалин, пишиқ тўшама, палос. Шарқда, хусусан, Ўрта Осиё ва Қозоғистонда қадимдан маълум. Аксарият чорвачилик ривожланган минтақаларда қўйнинг жунидан босилади. Гулдор (нақш мужассамоти юлдуз, ромб, қўчқор шохи, булут ва б.) ва гулсиз сидирға, ран гига кўра, оқ кигиз, қора кигиз, қизғиш кигиз ва ҳоказо хиллари бўлади. Айниқса, қалин ва зич босилган оқ кигиз қадрланган. Кигиздан, асосан, тўшама сифатида (гилам, палос ўрнида) фойдаланилади. Яна, шунингдек, ўтовларни ўрашда, қалпоқ, телпак тикишда маю ўрнида ҳам ишлатилади; 2) техникада — қистирма, зичлагич, иссиқлик ва товуш изолясия материали. Жундан, мўйна чиқиндиларини босиб ёки минерал пахта билан боғловчи модда (битум) ни бириктириб ва иссиқлик ишлови бериб ҳосил қилинади. Лента, пластина, тайёр детал кўринишида ишлаб чиқарилади. Кигиздан автомобиллар, тракторлар, самолётлар учун салниклар, қистирмалар, амортизаторлар тайёрланади. Қоғоз машиналари, мусиқа асбобларида ишлатилади; 3) қурилишда иссиқлик ва товуш ўтказмайдиган материал сифатида деворлар орасига қўйилади, қувурлар ўралади.
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |