Кигиз босиш — жун толаларидан кигиз (намат) буюмлар тайёрлаш. К. б.да жун толаларининг тузилиш хусусиятлари (дағал-майинлигига, физик-механиқ хусусиятлари: пластиклиги, эластиклиги, чўзилувчанлиги, киришувчанлиги ва б.) га аҳамият берилади. Илгари К. б., асосан, қўлда бажарилган (қаранг Кигизчилик). Саноатда К.б.да жун махсус машиналарда титилиб, юмшатилади, ўнга махсус суюқлик (мой) сепилади ва машинада аралаш-тирилади. Аралашма тараш машинасидан ўтказилиб, момиқолинади. Момиқ текис қилиб тўшалади, зичлаш машинасида зичланади, ўнга сулфат комбината эритмаси шимдирилади, махсус машинада керакли ўлчам ва зичликкача ишланади. Бу жараён бир неча босқичда бажарилади. Буюм мас, кигиз чўзиш машинасида чўзиб, четлари тўғрилаб турилади, сўнгра буғли қуриткичларда қуритилади. Охирида пардозлаш машинасидан ўтказилиб, ортиқча туклари қирқиб ташланади, прессланади, оҳорланади ва силлиқланади. К. б. усулида кигиз (намат), палос, пийма, патак ва б. мақсулотлар тайёрланади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил